Тошкентда Каримов буздирган кӯприк қайта қурилди

28 сентябрь куни кечқурун  Тошкентдаги энг катта кӯчалардан бири бӯлмиш Фарғона йӯли шоҳ кӯчасини Истиқбол кӯчаси орқали Амир Темир хиёбони билан боғлайдиган кӯприк очилди.

Мазкур кӯприк бундан ӯн йилларча олдин марҳум президент Ислом Каримовнинг буйруғига биноан бузиб ташланган эди.

Ушбу кӯприкнинг бузилишига сабаб сифатида халқ тили билан айтганда “”Президент трассаси”га халақит бериши кӯрсатилган эди. Тошкентликлар Каримов даврида бузилган ушбу кӯприкдан ташқари “Президент трассаси” билан кесишадиган 20 дан кӯп катта-кичик йӯллар ҳам ёпилганини, бундан ташқари, “трасса”ни кесиб ӯтувчи бир неча йӯналишдаги шаҳар йӯловчи ташиш автобуслари, жумладан, Тӯйтепа шаҳри – Амир Темир хиёбони йӯналиши бӯйича қатнайдиган автобуслар олиб ташланганини, бу эса аҳолининг яқинини узоқ қилганини, бир  қатор ноқулайликлар келтириб чиқарганини, йӯлларда тез-тез тирбандликлар пайдо қилганини, бунинг натижасида ҳар хил автоҳалокатлар содир бӯлиб турганини жуда яхши биладилар.

Каримов замонида ҳар қандай янгидан қурилган иншоот,  бино, иморат, боғ-роғлар, кӯприку сайилгоҳлар қурилишини бевосита ва билвосита марҳум президент номи билан боғлашарди. Бундай ишларга Юртбошини “ташаббускор”, “раҳнамо”, “асосчи” сифатида кӯрсатишарди ва албатта, бундай объектлар Каримов иштирокида очилиб, фойдаланишга топшириларди.

Янги очилган йўлдаги қатнов

Бу сафар эса эътиборга молик кӯприк ва янги йӯл юқоридан ҳеч қандай “ташаббускор” иштирокисиз очилди. Эндиликда янги очилган кӯприк туфайли масофа тахминан уч километрга қисқаради.

Бироқ мазкур кӯприкнинг қайта тикланиши юртимизда Каримовнинг барча хатоларига барҳам берилаётганини англатмайди. Чунки  мамлакатимизда айни чоғда Каримов даврида асос солинган ва “мустаҳкам қӯрғон”га айланган тузумнинг айрим чиркин иллатларига ҳалигача тӯла-тӯкис барҳам берилгани йӯқ, аксинча, сезиларли даражада жонланаётир. Бунга реал ҳаётдан бир неча мисоллар, жумладан, жуда чиройли гапларнинг ҳаётдаги ифодасини  келтириш мумкин.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Коррупцияга қарши кураш!

Яқинда «кун.уз»да бир мақолага кўзим тушганди. Қашқадарёда президентни алдашибди! (more…)

“бечора ўқитувчи”

Кейинги пайтларда “ўқитувчи” деган сўзга “бечора” сўзи эргашадиган бўлиб қолди. Бунга албатта жиддий сабаблар мавжуд ва бу сабаблар журналистлару блогерлар томонидан ОАВ ...

Ҳиндистонда келин-куёв чақалоқни тириклайин кўмиб ташлади

Ҳиндистоннинг Шоҳжаҳонпур шаҳрида ота-она ўзининг янги туғилган чақалоғини тириклайин кўмиб ташлади деб, Daily Mail нашри ёзмоқда. Ҳиндистонлик қоҳинлар “қизингизнинг ичига ...