“Янги Қӯйлиқ” маҳалласи аҳлининг қувончи узоққа чӯзилмади

Жорий йилнинг ёз ойида Тошкент шаҳар Миробод туманидаги “Янги Қӯйлиқ” маҳалласи ҳудудида кенг кӯламли ишлар бажарилди. Кӯп қаватли уйлар олдидаги асосий йӯллар асфальтланди, уйларнинг ташқи қисми, уй йӯлаклари, томлар қайта таъмирланди, йӯлаклар олдига ӯриндиқлар қӯйилди, Болалар майдончасига тупроқ тӯшалди, атрофига жӯмраклар қӯйилди, ундаги аттракционлар ҳар хил рангларга бӯялди, шунингдек, майдонча атрофига арчалар экилди.

Маҳалла ҳудудидаги бир  нечта жойга камералар ӯрнатилди. Бир сӯз билан айтганда, йиллар давомида тӯзиб кетган маҳаллада эътиборга молик ишлар қилинди.

Албатта, бу каби ишлар маҳалла аҳлини том маънода суюнтирди.

Бироқ маҳалладошларнинг қувончи узоққа чӯзилмади. Бунга тегишли ташкилотлар, жумладан, Миробод туман ҳокимияти, туман ободонлаштириш бошқармаси, туман “Махсустранс” уюшмаси ҳамда Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг шу кунгача маҳаллада олиб борилган ободонлаштириш, кӯкаламзорлаштириш, таъмирлаш ишлари учун банклардан олган кредит суммаларини узишни аҳоли зиммасига юклаш каби ҳамкорликдаги ҳаракатлари сабаб бӯлмоқда.

Холбуки, юқорида номи тилга олинган тегишли ташкилотлар маҳаллада олиб борилган барча ишларга маҳалла аҳлини, маҳаллада яшовчи барча хонадонларни ва маҳаллада жойлашган катта-кичик хусусий тадбиркорларни, фирма соҳибларию маркету дӯкон эгаларини гӯёки “ихтиёрий” равишда жалб қилиб, уларнинг маблағларидан унумли фойдаланган.

Масалан, кӯп қаватли уйлар йӯлаклари, томлари, ертӯлаларини таъмирлаш ҳамда усталарни тушлик овқат билан таъминлаш  учун ҳам уй эгаларидан пул йиғилган.

Болалар майдончаси атрофидаги арчалар маҳалла аҳли ҳисобидан экилган бӯлса, майдонча ичига тӯшалган тупроқ маҳалладаги хусусий тадбиркорлардан бирининг “оталарча хомийлиги” эвазига, ундаги аттракционлар эса “Мебеллар уйи” дӯконининг “ихтиёрий ташаббуси” билан жилоланган ва ҳ.к.

Эндиликда маҳалла аҳлию тадбиркорлик субъектларининг бу каби саъй-ҳаракатлари тамомила унутилиб, тегишли ташкилотлар маҳаллада амалга оширилган ишлар учун банкдан олинган кредитни узишни маҳалла аҳли бӯйнига қӯймоқда.

Қизиқ, давлат бюджетидан, маҳаллий ҳокимият томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш,  кӯкаламзорлаштириш, таъмирлаш ишлари учун ажратилган маблағлар қаёққа кетяпти? Уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳар ойда тӯлаётган пулларимиз-чи? Мамлакатимиздаги тегишли ташкилотлар халқнинг ҳисобли дӯстига қачон айланади?

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон дорихоналарида видео кузатув камералари бўлиши шарт

Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4438-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” ...

Москвада юртдошларимиз учун патент нархи яна ошди

2019 йил 1 январ ҳолатига кўра, мигрантлар учун патент тўлови нархи 4,5 мингдан 5 минг рублга қадар оширилади, деб ёзмоқда “Спутник” нашри. Фото:Финмаркет Тегишли тузатишлар ...

Самарқандда одамлар уйни иситиш учун оёқ кийимларини ёқмоқда

Самарқанд шаҳрининг бу шаҳарчасидаги Шодиобод кўчасида бўлганимизда очиғи, бир неча дақидада 50 дан зиёд хонадон вакилларининг тўпланиши, уйни иситиш муаммосидан қаттиқ азоб ...