Тожикистонда президент маъмурияти давлат муассалари раҳбарларини камтарроқ бўлишга чақирди

 Тожикистон раҳбарияти барча давлат муассасалари бошлиқларини расмий сайтларда ўз-ўзини мақташни бас қилиб, аҳолига ахборот тақдим этишга чақирди.

Мамлакат президенти давлат аппаратидан мансабдорларга йўлланган мактубда давлат муассасалари расмий сайтларида ўз-ўзини мақташни тӯхтатиб, эътиборни холис ахборот беришга қаратишга чақирилган.

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Ёқубжон Ўроқовнинг айтишича, хатда камроқ мақтанчоқлик билан машғул бўлиб, кўпроқ ўз фаолиятлари ва ютуқлари ҳақида маълумот беришга диққат-эътиборни қаратиш тавсия берилган.

Шунингдек, хатда веб-ресурсларни хакерлар ҳужумидан сақлаш мақсадида техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳам тавсия этилган.

Рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Аҳлиддин Салимовнинг айтишича, аксарият сайтлар эски платформада ишлаб чиқилган ва рақамли хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Ҳокимият органлари, нафақат ўз сайтлари, балки расмий ҳужжатлар жўнатиладиган электрон почталари хавфсизлигига ҳам эътибор қаратишлари лозим.

Давлат органлари матбуот хизматлари ходимларининг айтишича, шу пайтгача муассаса сайтига қӯйилган ахборотларнинг ҳаммаси, албатта раҳбар кӯриб, мақуллагандан кейингина сайтга жойлаб келинган.

Ахборотлар кечикиб эълон қилинишининг асосий сабаби ҳам ана шу муассаса ичидаги сензура бӯлиб келган. “Баъзан оддий бир хабарни тайёрлаб, сайтга жойлаш учун уч-тӯрт кундан кейин каттанинг ижозатини оламиз”, дейди вазирликлардан бирининг матбуот хизмати ходими.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лисенко: «барча ўлдирилган қодировчилар чўчқа терисига ўралиб кўмилади»

 Днепр мэрининг ўринбосари Михаил Лисенко Чеченистондан Украинага келиб, Днепропетровск вилоятида ҳалок бўлаётган босқинчиларни “чўчқа терисига ўраб кўмишга” ваъда берди. Бу ...

Хидир каримов қорақалпоғистон республикаси прокурори бўлди

Каримов Хидир Саматович Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Х.Каримов шу кунга қадар Навойи вилояти прокурори ...

Наврўз қаерда қандай нишонланади?

Баҳор келиши билан барча юртларда миллий байрам ва анъаналарни нишонлаш бошланади. Чунки дунё халқларининг ҳар бирида кўклам фасли ва янги йилга бағишланган удумлар бор. ...