Путин ва Бердимуҳамедов «стратегик ҳамкорлик» тўғрисидаги шартномани имзолашди

Россия ва Туркманистон президентлари икки мамлакат ўртасида “стратегик ҳамкорлик” тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Владимир Путин ва Гурбангули Бердимуҳамедов Россия президентининг 2 октябрь куни Ашхободга бир кунлик ташрифи мобайнида рамзий Битимни имзоладилар.

Путин сўнги беш йилда илк бор Туркманистонга ташриф буюрди.

Путин 2016 йилда икки томонлама савдо алоқаларининг ҳажми камайиб кетганидан афсусланиш билдирди ваяқин вақт ичида вазият яхши томонга ўзгаришига умид билдирди. Бердимуҳамедов Туркманистон минтақада Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади. Ташриф чоғида икки томонлама бир нечта ҳужжатлар, жумладан миграция бўйича ваколатхона ташкил этиш ва ноқонуний гиёҳванд моддалар айланмасига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Россия ва Туркманистон ўртасидаги муносабатлар газ етказиб бериш борасидаги баҳслар туфайли совуқлашган эди. Туркманистон бетараф мамлакат сифатида Марказий Осиёнинг айрим мамлакатлари аъзо бўлган Россия етакчилигидаги Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотига кирмаслик тарафдори эканини айтиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон банклари доллар айирбошлаш курсини марказий банк курсидан ошириб қўймоқда

Ўзбекистонда тижорат банклари доллар сотиб олиш курсини ўтган ҳафтага нисбатан 50 сўмга оширди. Энди валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларни 8 170 сўмга алмаштириб ...

Wbc янги рейтингида ўзбекистонлик боксчи юқорига кўтарилди

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC январь ойи учун янги рейтингини эълон қилди, деб ёзмоқда “GoSport” сайти.  Унга кўра, ўзбекистонлик икки нафар боксчи ...

Москвада автобус йўловчиларни босиб кетди, қурбонлар бор (видео)

Москвада автобус ер ости йўли зинапоясида турган пиёдалар устига юриб кетди. Расмий маълумотларга қараганда, тўрт киши ҳалок бўлди, яна 11 одам жабрланди, улардан тўққиз ...