Қўшма Штатлар ва Туркия виза беришни тўхтатиб қўйди

Якшанба куни АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси Туркия фуқароларига, иммигрантларни истеъсно қилган холда, барча турдаги визалар бериш тўҳтатилганини маълум қилди. Орадан бир неча соат ўтиб Туркиянинг Вашингтондаги элчихонаси ҳам худди шу каби баёнот билан чиқди.

АҚШнинг бу қарори ўтган ҳафтада Америка консулхонаси ходимининг Истанбулда қўлга олинишига жавоб бўлди. Америка матбуот хабарида таъкидланишича, Туркия Америка диплоамтларининг хавфсизлигини аввалгидек таъминлашга кафолат беришига “ишонч ҳосил қилинмагунга қадар” визалар берилмайди.

Туркияда фаолият юритувчи, Анқара томонидан террор ташкилотлари рўйхатига киритилган Курдистон Ишчилар Партиясининг иттифокчиси бўлмиш Сурия курдлари Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ қарама-қаршиликлар туфайли Америка-Туркия алоқалари кескинлашди.

НАТО аъзоси бўлмиш Туркиянинг Россиядан зенит-ракета мажмуаларини сотиб олиши ва АҚШда истиқомат қилаётган Фатхуллоҳ Гюленнинг экстрадиция қилиниши юзасидан олиб борилган саъй-ҳаракатларнинг муваффақиятсиз якунлангани сабаб икки мамлакат ўртасидаги дипломатик иқлим совуқлашди. Анқара муҳолифатдаги диний уломони 2016 йил июль ойида давлат тўнтаришига уринишни уюштирганликда айбламоқда.

Истанбулда ушланган америкалик дипломат жосусликда ва Гюлен билан маҳфий мулоқот қилганликда айбланмоқда. Давлат департаменти турк томоннинг айбловларини “исботсиз” дея атади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 олмазорда nexia-3 автоҳалокатга учраб натижада 23 ёшли ҳайдовчи вафот этди

ИИББнинг хабар беришича, автоҳалокат 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 01:40 атрофида Фаробий кўчасида содир бўлган. Унда 23 ёшли Мираюб М. Nexia-3 русумли ...

Янги алифбода қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига бир қатор ўзгаришлар киритилади. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи ...

«осмон очилиши» чипталар арзонлашишига олиб келади». блогерлар аэропортларни хусусийлаштириш ҳақида фикр билдиришди

Фото: KUN.UZ Яқинда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги халқаро аэропорт 415 миллион долларга сотилгани маълум бўлганди. Бу хабар ўзбекистонлик блогерларнинг яна аэропортларни ...