Қозоғистон бош вазири Атамбоевнинг сўзларини “маъсулиятсизлик” деб атади

Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Қозоғистон иқтисодий тараққиётига оид сўзларини “моҳияти жиҳатидан маъсулиятсиз, иғвогорона ва “ёлғон” дея атади. Сагинтаевнинг расмий изоҳи ҚР ҳукумати раҳбарининг сайтида эълон қилинди.

Қозоғистон бош вазирининг сўзларига қараганда, Қирғизистон президентининг “сайловолди мақсадлари йўлида” айтган фикрлари мамлакатлар ўртасида қарор топган кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳамкорликка зиён етказиши керак эмас.

Бақитжан Сагинтаевнинг таъкидлашича, шу йиллар давомида “Қозоғистон ҳамиша, айниқса оғир дамларда қирғиз халқининг ёнида турди, Қирғизистон раҳбариятининг илтимосларига ҳурмат билан муносабатда бўлди». Унинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг Қирғизистон иқтисодиётига киритган инвестиция ҳажми 820 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

“Қирғизистон президенти Атамбоевнинг бундай иғвогорона баёнотларига қарамай, Қозоғистон ҳукумати қозоқ-қирғиз ўзаро стратегик шериклик ва ҳамкорлигини бундан кейин ҳам чуқурлаштириш ва кенгайтириш ниятида», – дея баёнот берди Сагинтаев.

7 октябрь куни Алмазбек Атамбоев давлат мукофотларини топшириш маросимида айрим номзодлар ва Қозоғистон ҳукуматини танқид қилган эди. Президент баёнот бериб, қўшни давлат раҳбарияти ва олигархлари президентлик сайловларига аралашаётганини айтган ва ҚРнинг айрим “расмий вакиллари” Бакиевларни – Қирғизистон собиқ президентининг оиласини қўллаб-қувватлаётганликда айблаб чиққан эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўзингга ўт қўйсанг ҳам ҳеч нарса ололмайсан!”

ПУЛИНИ БАНККА ЎҒИРЛАТГАН ПЕНСИОНЕРГА БОШ ПРОКУРАТУРАДА ЭШИКНИ КЎРСАТИБ ЮБОРИШДИ Тошкентда икки ҳафтадан бери Ўзбекистон президентиШавкат Мирзиёевнинг қатъий баёнотлари ...

Таълим муаммолари мактабдан олдин бошланади(ми?)

Ўғлим мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов босқичига ўтгач, чамаси бир ойлар ўтиб машғулотларни кузатиш учун гуруҳга бордим. Тушдан кейинги машғулот вақтида 28 боладан 8 ...

Ўзбек мулозими пахта майдонларини қисқартиришга қарши чиқди

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси раиси Акмал Камолов ўтган чорак асрда пахта майдонлари қарийб ярмига қисқаргани, ҳозирда мавжуд пахта ҳосили ҳажмини сақлаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400