Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда автобус ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда автобус ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Тошкентда бўлиб ўтган биринчи “Ўзбекистон-Қирғизистон” бизнес-форум якунларига кўра, биргаликда автобус ва қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқаришга қаратилган битим имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик Битим тафсилотларини ҳозирча ошкор қилмади. Бундан ташқари, томонлар кир ювиш машиналарини йиғиш, диллер марказлари, кабел маҳсулотларини етказиб бериш, Ўшда савдо-кўнгил очар марказини қуриш ва “Артель” техник мактабининг Қирғизистондаги филиалини қуришга келишиб олишди.

Шунингдек, 200 миллион АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида шартномалар имзоланди.

Иқтисодиёт вазирлиги хабарига кўра, бизнес-форум якунлари бўйича икки мамлакат автомобилсозлик фирмалари, заргарлик уюшмалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди. Ўзбекистонга шина, сув, мис, ўсимлик мойи, табиий тош ва травертин етказиб бериш борасида келишувларга эришилди.

Биринчи ўзбек-қирғиз бизнес-форуми 6 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтди. Унинг ишида икки мамлакатнинг 500 дан ортиқ тадбиркори иштирок этди. Қирғизистон Иқтисод вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмасини ошириш, эҳтиёжни ўрганиш вақирғиз ва ўзбек бозорини маркетинг тадқиқ қилишбилан боғлиқ масалалар форумнинг диққат марказида бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда нон нархи икки бароварга ошди

Ўзбекистонда 15-сентябрдан бошлаб қолипли (“буханка”) нон эркин бозор нархи бўйича (ҳозирда нарх давлат томонидан тартибга солинган) сотила бошланди. Шу тариқа буханка ...

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...

Фарғоналик тадбиркорлар “болалар спорти” фондига пул ўтказишга мажбурланяпти

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган тадбиркорларнинг Озодликка шикоят қилишича, туман ҳокимлиги ва солиқ инспекцияси мулозимлари ...