Қозоғистонда бензин билан боғлиқ вазият туфайли амалдор лавозимидан айрилди

Бош вазир Бақитжан Сагинтаев бугун Остонадаги ҳукумат йиғилишида ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари (ЁММ) бозоридаги вазият туфайли президентга бугуннинг ўзидаёқ Қозоғистон энергетика вазири Қанат Бозумбаевга ҳайфсан эълон қилиш ҳақида тақдимнома киритишини баён қилди.

Сагинтаев энергетика вазири ўринбосари Асет Магауовни лавозимидан озод қилиш ҳақидаги ўз қарорини ҳам билдирди. Сагинтаев мамлакатда бензин билан боғлиқ вазиятни баҳоналар ва мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлашлар билан тушунтириш деб ҳисоблашини қўшимча қилиб ўтди.

Энергетика вазири Бозумбаев Қозоғистондаги АЁҚШларда навбатлар кўплигига қарамай, мамлакатда бензин танқислиги йўқлигига ишонтирди.

«Ҳали май ойидаёқ, Павлодар нефть-кимё заводини таъмирлаш баҳордан кузга кўчирилиши ҳақида хат ёзилган эди. Ҳамма олдинма-кетин иккита завод ишдан тўхташини жуда яхши тушунарди. Валюта курсидаги фарқлар, қўшнилардаги нархлар, импорт улушининг кўпайишига барча ҳавола қилишлар — баҳонадан бошқа нарса эмас. Мен бунга розимасман ва буларнинг ҳаммасини баҳоналар ҳамда мансаб бўйича ўз ваколатларини бажаришдан бўйин товлаш деб ҳисоблайман. Бунинг учун жавоб бериш керак»,— деди Бақитжан Сагинтаев.

Ҳукумат раҳбари «КазМунайГаз» вице-президенти Данияр Берлибаевни ишдан бўшатиш бўйича чоралар кўриш ва«КазМунайГаз» раҳбари Сауат Минбаевга ҳайфсан эълон қилиш ҳақида ҳам топшириқ берди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистоннинг биринчи президенти рафиқасининг вафоти сабаблари ўрганилмоқда

Тожикистон расмийлари мамлакат биринчи президенти Раҳмон Набиевнинг рафиқаси Майрам Набиеванинг вафоти билан боғлиқ вазиятини ўрганишга қарор қилди. (more…)

Хоразмда обунадан тушган маблағлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Матбуот тарқатувчи” АК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текшириш ўтказилди. Бу ҳақда ...

Тверда ўзбекистонлик автомобиль олиб қочди

Тверда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар берди Sputnik. Иллюстратив фото Марказий Осиё фуқароси Твернинг Заволже ...