МДҲ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити Душанбеда бўлади

Тожикистоннинг раислиги даврида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш устивор вазифа бўлиб қолади, деди Эмомали Раҳмон Сочида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари Кенгаши мажлисида.

МДҲ мамлакатлари ўзаро манфаатли янги йирик лойиҳаларни ишга тушириш учун барча имкониятларга эга, деди РФ президенти Владимир Путин Сочида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари саммити очилишида сўзлаган нутқида.

Унинг сўзларига қараганда, саммитда асосий эътибор иқтисодий, савдо-сармоявий алоқаларни чуқурлаштириш, шунингдек, хизмат ва товарлар йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш мавзуларига қаратилади. Кремль сайти РФ президентининг “Бизда ўзаро манфаатли янги йирик лойиҳаларни ишга тушириш учун имкониятлар мавжуд”, деган сўзларини келтиради.

Сочидаги МДҲ саммити Владимир Путиннинг совға олиши билан бошланди. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов унга алабай зотли кучукча совға қилди. Унинг таъкидлашича, бу кучук дўстлик ва садоқат рамзи бўлиб қолади, чунки бу зотдаги итлар Туркманистонда садоқат ва дўстлик тимсоли сифатида кўрилади. Эслатиб ўтамиз, итнинг айни шу зоти яқинда Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг рамзи бўлган эди.

РИА “Новости” хабарига кўра, МДХ мамлакатлари раҳбарлари кенгашида Ҳамдўстлик мамлакатларининг жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлигига доир концепциялар ва бошқа бир қатор ҳужжатлар маъқулланди.

Бундан аввал Россия раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков имзолашга 19 та ҳужжат тайёрлангани ҳақида маълум қилган эди. Амалдорнинг сўзларига қараганда, қабул қилиниши кутилаётган ҳужжатлар орасида 2018 йилда раислик вазифасини Россиядан Тожикистонга топшириш масаласи ҳам бор. Саммит иштирокчилари давлат раҳбарларнинг навбатдаги учрашувини хам муҳокама қилдилар.

11 октябрь куни МДХ давлат раҳбарлари Кенгашида чиқиш қилган Имомали Раҳмоннинг айтишича, навбатдаги учрашув “октябрь ойининг [2018 йил] биринчи ярмида Душанбеда бўлиб ўтади”. Унинг сўзларига қараганда, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш Тожикистоннинг раислик давридаги устивор масала бўлиб қолади. «Биз Ҳамдўстлик доирасида қабул қилинган қарор ва глобал таҳдид ва чақириқларга қарши кураш борасидаги дастурий ҳужжатларни амалда ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қиламиз. Бу терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва трансмиллий уюшган жиноятларнинг бошқа кўринишларидир», дея баёнот берди Тожикистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Владимир Путин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан алоҳида учрашув ўтказди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«кўршапалак уясини 100 минг долларга сотиб оламан!»

Сўнгги вақтларда кўршапалак ини билан боғлиқ миш-мишлар жуда болалади; «Кўршапалак ини васвасаси» бошланди, деса ҳам бўлади ҳатто. Эмишки, одамлар бутун дунё бўйлаб ...

Сув келтирган хор…

Бизнинг юртда азалдан аёллар деҳқончиликни ҳам яхшигина эплаганликларини, кўплаб кузатганмиз. Аёлларнинг ,умуман, мардонавор ишчанлиги тўғрисида қанчадан – қанча китоблар, ...

Телевизор пультини боссангиз, ватан ҳақидаги баландпарвоз гапларни эшитасиз

Адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул бугунги ўзбек жамиятида учраётган иллатларни қаттиқ танқид остига олди. Унинг фикрича, жамиятимизда ёшларнинг эркин фикрлаши, журъатига дахл ...