Марказий Осиё: “Атамбаевдек президент ҳалича бўлмаган…”

Қирғизистоннинг амалдаги раҳбари қонуний муддати тугагач, президентлик ваколатини ҳеч бир муаммоларсиз топшираётган минтақадаги биринчи сиёсатчи бўлади.

Мақоланинг асли www.bbc.com сайтида эълон қилинган

Навбатдаги президент сайлови Қирғизистонда шу йилнинг 15 октябрь кунига режаланган.

Алмазбек Атамбаев эса, якшанба кунги сайловда иштирок этмаслигини бундан анча аввал баён қилган.

Ўша пайтда 55 ёшда бўлган Атамбаев 2011 йил бўлиб ўтган президент сайловида йирик ҳисоб билан ғалаба қозонган.

Унинг инаугурация маросимининг ўзиёқ Марказий Осиёда қудрат алмашинуви илк бор демократик йўллар билан амалга ошгани исботи бўлган.

Бу – “авторитар” раҳбарлар томонидан идора этиб келинган минтақа учун беқиёс ўрнак экани айтилганди.

Янги президентга этник жиҳатдан бўлинган ва иқтисодий жиҳатдан қолоқ мамлакат мерос бўлиб қолган.

Алмазбек Атамбаев Қирғизистондаги энг ёрқин сиёсатчилардан бўлмаслиги мумкин.

Аммо у узоқ йиллар давомида мамлакат сиёсий элитаси аъзоси бўлган.

Атамбаев 80-йилларда ёш коммунист партия фаоли сифатида танила бошлаган.

Совет Иттифоқи парчалангач, у Қирғизистоннинг энг муваффақиятли ишбилармонларидан бири сифатида ном чиқарган.

Кейинчалик Алмазбек Атамбаев ишбилармонликдан сиёсатга ўтган: дастлаб парламент аъзоси бўлган, кейинчалик савдо ва саноат вазири этиб тайинланган.

Собиқ президент Қурманбек Бакиев иқтидорда экан Атамбаевга Бош вазир вазифаси берилган.

Аммо Алмазбек Атамбаев бу лавозимда бор йўғи саккиз ой қолган.

У аввалига истеъфо берган ва кейинчалик Қурманбек Бакиевни қудратдан кеткизган мухолифат сафларига қўшилган.

Ҳукумат алмашинуви Атамбаевга иккинчи бор Бош вазирлик қилиш имконини берган.

Орадан бир неча ҳафта ўтар-ўтмас Қирғизистон жанубида қонли этник низолар бошланиб кетган.

Атамбаев бошчилик қилган муваққат ҳукумат қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги миллатлараро можарони бартараф эта олмагани учун танқидлар остида қолган.

Сиёсий манфаатлар минтақаларга қараб бўлинган Қирғизистонда Атамбаев шимоллик сиёсатчи сифатида танилган.

Кузатувчилар унинг Россия билан чуқур алоқаларга эга эканига ишора қилишган.

Бугун олти йиллик президентлик фаолиятига берилаётган баҳолар бир-бирига зид эса-да, Алмазбек Атамбаев қайта президентлик даъвосидан воз кечиб, минтақа тарихига киргани бор гап.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тенгсизлик қаердан келиб чиқмоқда?!

Анчадан буён бир нарса ҳақида ўйлаб юрардим. Биз кўриб турган телевидиниянинг иш юритиш, ахборот узатиш, олиш, кўрсатувлар савиясида мана катта икки йилдирки, Президент бир ...

Назарбоев парламентда жамиятда бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди

Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат парламентининг ҳар икки палатаси қўшма мажлисини очди. У жамиятдаги бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди ва бир ...

Ўзбек халқи бундан кейин ўз эртакларига ишонади…

Ота Юртим, Она Ватаним Ўзбекистон!..  Онгим-шуурим, қалбим, руҳим, руҳиятим, вужудим ва бутун борлиғим бўлган масканим, муқаддас ошёним Ўзбекистон!.. Сен ҳақингдаги ҳар ...