Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини қуриш тақиқланди

Ўзбекистон ҳукумати маҳаллий ҳокимиятларга 2017 йил 1 декабрдан бошлаб янги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини (АГҚШ) қуриш учун ер ажратишни тақиқлади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 11 октябрдаги қарорида белгилаб қўйилган.

Манба: kun.uz

Шу билан бирга, мавжуд АГҚШларни автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига (АГТКС) босқичма-босқич ўзгартириш режалаштирилган. Ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўзгартиришнинг батафсил режаси жорий йилнинг декабрь ойи ўрталарига қадар ишлаб чиқилади.

«Ўзбекнефтегаз» Жанубий Кореянинг NK Group компанияси билан биргаликда ускуналарни сотиб олишни енгиллаштириш ва харажатларни камайтириш мақсадида, стационар ва кўчма АГТКСлар учун ускуналар, эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш, шунингдек. уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этади.

2019 йил охирига қадар республика бўйлаб 178 та ёқилғи қуйиш шохобчасини қуриш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, мамлакатда ҳозирда 569 та шундай шохобча мавжуд.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожик-қирғиз чегарасининг баҳсли ҳудудида исфаралик кишининг уйи бузиб ташланди

Исфаралик Ҳасан Ҳасановнинг бевосита тожик-қирғиз чегараси баҳсли ҳудудида жойлапшган яшаш жойи бузиб ташланди. Уй «Хўжаи Ғорбобо» яқинидаги Кулик деган жойда жойлашган эди. ...

Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки 7 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3,40 сўмга ошиб, ...

Давлатназар рўзметов озод этилди

29 октябрь куни  хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар ...