Поездда Сирдарёга пахтага мажбуран юборилган мактаб ходимининг ўлиги келди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги 18-умумтаълим мактабининг қоровули Абдураҳим Худойқулов пахта даласида жон берди. Худойқулов ўлимининг сабабларини расмийлардан суриштирган маҳалладошларнинг айтишларича, гўёки у қон босими тушиб кетиб, жон берган. Сўнгги икки ҳафтада Фарғона вилоятидан қарийб 17 минг нафар ҳашарчи ихтиёрий-мажбурий тарзда вагонларда Сирдарё ва Қорақалпоғистонга пахта теримига олиб кетилган эди.

Манба: “Озодлик”

Ёзёвон туманининг Қатортол қишлоғидаги 18-умумтаълим мактабининг 54 яшар қоровули Абдураҳим Худойқулов 12 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида пахта теримидан қайтгандан сўнг вафот этди.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган марҳум маҳалладошларидан бирининг айтишича, у пахтага мажбуран жўнатилган:

“Абдураҳим ака мактабда қоровул бўлиб ишларди. Ҳоким ва мактаб директорининг буйруғига кўра улар кўрпа-тўшаги билан поездда Сирдарёга кетган эди. Маҳалладошларимиз унинг жасадини олиб келишди. Улардан бири билан гаплашганимда, гўёки пахта теримидан сўнг шийпонга қайтиб келганидан сўнг, жон берган экан”, деди қатортолликлардан бири.

Исми сир қолишини сўраган 18-мактаб ўқитувчиларидан бири марҳумни яхши билганини айтар экан, унинг ҳеч қандай оғир касаллик билан оғримаганини айтади:

“Директор мажбур қилди пахтага боришга. Ҳеч ким ўз ихтиёри билан кетгани йўқ. Абдураҳим ака ҳам ишдан ҳайдамасликлари учун мажбур кетган. Тўрт мучаси соғлом одам эди. Кеча яқин қариндошлари билан гаплашдим. Ҳеч қачон қон босимидан ёки юрагидан шикоят қилмаган экан”, деди ўқитувчи.

Ёзёвон тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими, мактаб қоровули Абдураҳим Худойқуловнинг Сайхунобод туманидаги пахта теримида вафот этганини тасдиқлади, лекин унинг ўлими сабабларидан хабари йўқлигини айтди.

Исми сир қолишини сўраган ёзёвонлик маҳалла фаолларидан бирининг айтишича, ҳокимият уюшмаган аҳолини пахта теримига жалб қилолмагани учун ташкилот ва корхоналар ишчи-ходимларини мажбуран бошқа вилоятларга пахта теримига жўнатяпти:

– Ҳақиқатдан ҳам, юқоридан пахта қаттиқ талаб қилиняпти. Бекорчи одамларни жўнатинглар деяпти, лекин бекорчи одамларни жалб қилиш қийин бўляпти. Шунинг учун маҳаллий ҳокимиятлар ишли одамларни мажбур қиляпти, чунки улар ишини йўқотиб қўйишдан қўрқади. Боғча, мактаблар техник ходимлар ҳисобидан одам жўнатяпти, деди маҳалла фаоли.

Озодликнинг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида ишлайдиган манбасидан олган маълумотига кўра, сўнгги икки ҳафта давомида Фарғона вилоятидан 16700, Наманган вилоятидан 1900 ва Сурхондарё вилоятидан 14900 нафар ҳашарчи пахта териш учун Қорақалпоғистон, Хоразм, Жиззах вилоятларигамахсус поездларда юборилган.

Ўзбекистонда шу пайтгача ўн минглаб ҳашарчиларни оммавий равишда бошқа вилоятларга поездларга олиб бориш кузатилмаган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТда қилган чиқишида мажбурий меҳнатга батамом барҳам берилгани ҳақида баëнот берган эди.

Бироқ, президент гапларининг сиёҳи ҳали қуримай туриб, пахта теримида мажбурий меҳнат яна аввалгидан кучлироқ тарзда жорий қилинаётгани кўзга ташланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада туғилган шавкатжон, зироатхон ва саидахоннинг отасига президент номидан cobalt совға қилинди

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ...

Элни севсанг, эл севар

Сирдарё, сир-дарё... Сирдарёнинг ичи тўла сир, ичи тўла ҳасрат экан.  Ӯзимизча дарё қирғоқларида яшовчи аҳоли унинг саховати, муруввати туфайли тўкин, бахтли, фаровон яшайди, ...

Психологга муҳтож психологлар (ҳажв)

Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг атом бомбалари ҳақидаги латифасини ҳаммамиз биламиз. Яъни атом бомба тушганда нима қилиш кераклигини кўрсатиб қўйган қўлланмаларнинг реал ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400