Мирзиёев: “Қора рўйхатдан чиқарилганларга уй берилсин”

Президент Шавкат Мирзиёев қора рўйхатдан чиқарилган диндорларга муносиб иш, арзон кредит ва уй-жой билан таъминлаш кераклигини айтган. Урганчда гапирган Президент “йўлдан адашганларни фақат рўйхатдан чиқариш билан иш битмаслигини” таъкидлаган.

Мақоланинг асли Би-би-си радиосининг сайтида эълон қилинган

Урганч шаҳрида халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев сессиядаги чиқиши чоғида диний эътиқод масаласида адашганларни тўғри йўлга солиш борасида ҳали ҳам камчиликлар мавжудлигини айтган.

“Бу борада олиб бораётган ишларимизга танқидий баҳо берадиган бўлсак, очиқ тан олишимиз керак, диний эътиқод масаласида адашганларни тўғри йўлга солиш борасида ҳали ҳам камчиликлар бор. Йўлдан адашганларни фақат рўйхатдан чиқариш билан иш битмайди. Уларга амалий ёрдам бериш, муносиб иш топиб бериш, арзон кредитлар ва уй-жойлар билан таъминлаш лозим”, деган Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистонда 17 минг диндор қора рўйхатда тургани маълум бўлган. Шавкат Мирзиёев уларнинг 16 минги рўйхатдан чиқарилганини олдинроқ айтган эди.

Рўйхат ичида таниқли футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ҳам бўлган. Журналист қора рўйхатдан ўчирилиши билан телевидениеда шарҳловчи сифатида иш бошлаган.

Қора рўйхатдан чиқарилганлар орасида адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳам бўлган. Маҳиллий ҳокимиятдагилар ёзувчининг оиласини чақириб у киши рўйхатдан ўчирилгани ва Ўзбекистонга бемалол қайтиши мумкинлигини айтган.

Бироқ Истанбулдан учиб келган Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг қўлига Тошкент халқаро аэропортида кишан солинган.

Маълум бўлишича, унга Ўзбекистонда Конституцион тузумга тажовуз қилиш ҳамда диний экстремистик адабиётларни тарқатиш айби қўйилган.

Жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг босимлари сабаб адиб Тоштурмадан озод қилинган. Бироқ унга нисбатан очилган жиноий иш ҳамон ёпилмаган.

Ўзбекистон Президенти йўлдан адашганларни тарбиялаш, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда фаоллик кўрсатганларни биринчи навбатда ҳажга юбориш лозим деган фикрини яна бир бор такрорлаган.

“Барчамизга маълумки, ҳаж сафари – бу мусулмончиликнинг бешинчи фарзи. Бу фарзни адо этиш учун одам авваламбор олдинги тўртта фарзни тўла бажарган бўлиши керак”, деган у.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ҳаж сафарига фақат пулдорлар ёки таниш-билиш орқали бориш мумкин, деган тасаввур ўрнашиб қолганини айтган ва ушбу ҳолатга барҳам бериш вақти келганини таъкидлаган.

“Ҳажга фақат пулдорлар ёки таниш-билиши борлар боради, деган тасаввурни бутунлай ўзгартириш вақти келди. Хоразм вилоятида ҳам ҳажга борадиганлар рўйхатини шу нуқтаи назардан кўриб чиқиш лозим. Бу масалада ҳам адолат ўрнатиш зарур”, – деган Президент Мирзиёев.

У ушбу ҳолат борасида мусулмонлар идораси ва мутасадди ташкилот раҳбарлари жиддий ўйлаб, бир қарорга келиши кераклигини айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Прокуратуранинг иибга хуружи ёхуд туҳмати. таниш-билишчилик касри

Таҳририятимизга Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро Камола Тӯхтаевадан шикоят хати келди. Муаллиф ӯз шикоят хатида Чуст туман ИИБда хизмат қилаётган турмуш ӯртоғи С. ...

Робинзон крузо янгимозорда бўлганми?

...Мўмина Ҳайдарова беш яшар боласини уйда ёлғиз қолдириб ишга чиққанди. Мана энди хавотир олиб турибди. Ободончилик ишлари билан машғул аёл ора-сира ортига — бир чеккаси қум ...

44 ёшили фуқаро қувасой устахонасида бочкани пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлиб вафот этган

2019 йил 14 август куни соат 15:20ларда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри Гулистон МФЙда яшаган 44 ёшли Ф.М. уйи олдида жойлашган устахонада дизель ёқилғиси сақлаш учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400