Қирғизистон МСК: Президент сайловларида Атамбоевнинг иттифоқчиси 54 фоиз овоз тўплади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, Бишкек вақти билан соат 22гача бўлган ҳолатга кўра, президент сайловларида бир миллион 629 минг сайловчи овоз бериб бўлди. Сайловга келиш мамлакат бўйича 50 фоизни ташкил қилди.

914 мингдан ортиқ сайловчилар Социал-Демократлар партия номзоди Совронбой Жээнбековни қўллаб-қувватлади. Бу овозларнинг 54 фоизга яқинини ташкил қилади. Жээнбеков – амалдаги президент Алмазбек Атамбоевнинг яқин иттифоқчисидир. Атамбоев Конституцияда назарда тутилган, иккинчи муддатга номзодини қўйишни тақиқлашга биноан, бу сайловда ўз номзодини қўймади. Биринчи турда ғалаба қилиш учун, сайловда қатнашган сайловчилар овозининг 50 фоизидан кўпроғини тўплаш зарур.

Жээнбековнинг асосий мухолифи- «Республика – Ата Журт» парламент фракциясининг етакчиси Ўмурбек Бабановга 564 минг сайловчи овоз берди, бу 33,3 фоизни ташкил қилади.

Жээнбеков Ош вилоятида (Қирғизистон жануби) 72 фоиздан кўпроқ овоз олди, Бабанов эса Талас вилоятида (мамлакат шимоли) 85 фоиз олди.

«Бутун Кирғизистон» партиясининг етакчиси Адахан Мадумаров учинчи ўринда. У 6,3 фоизга яқин овоз олган ҳолда, 108 минг сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашига эришди.

Аудиолар