Андижон – Тошкент рейслари бекор қилиниб, поездлар пахта теримига сафарбар этилди

Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи поездлар қатнови номаълум муддатга қадар йўловчиларга хизмат кўрсатишни тўхтатди. Поездлар водий вилоятларидан ҳашарчиларни Тошкент вилояти ва унинг атрофидаги ҳудудларда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб олиш учун ташишга сафарбар қилинган.

Мақола kun.uz сайтидан олинди

Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, нашр мухбири Тошкент шаҳридаги Марказий вокзали тезкор маълумот бериш хизмати билан боғланган.

«Қатнов қачон қайта тикланишини билмаймиз, чунки пахтага одам ташиб келтирилмоқда», дея жавоб қайтарди оператор.

Агентлик хабарига кўра, 14-октябрь кеча-кундузда водийдан 32 минг нафар теримчи Тошкент вилояти ҳудудига олиб келинган. Улар орасида уюшмаган ёшлар, коллеж ҳамда тиббиёт ходимлари ​бор.

Андижон вилоятидаги манбанинг маълумот беришича, айни пайтда Андижон шаҳридаги вокзалдан теримчилар чиққан икки эшелонпоезд белгиланган манзилга жўнаб кетган. Маълумотларга кўра, 14 октябрь куни Андижондан йўл олган ҳашарчилар Тошкент вилоятининг Бўка ва Бекобод туманларида пахта теришга киришган.

Рейслар бекор қилинишидан олдин шу йўналишга чипта олганлардан 15 октябрь куни соат 08:00гача чипталарни топшириш сўралган. Акс-ҳолда чипталар пули қайтариб берилмаслиги айтилган.

Бу вақтда, Андижон-Тошкент йўналишида қатновчи таксичилар йўл кира нархини кескин кўтаришган. Айрим жойларда йўловчи ташиш нархи бир киши учун 80 минг сўмгача кўтарилган, бу эса одатий белгиланган бозор нархидан икки баравар қиммат дегани.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўш вилоятида итлар 10 дан ошиқ қўйни еб, 20 га яқинига жароҳат етказган

Қоракулжа туманининг Қашқайўл овул ҳукуматида қутурган итлар 10 дан ошиқ қўйни еб, 20 га яқин қўйни тишлаб кетган. Бу ҳақда “Калыс Медиа” нашри маълум қилмоқда. Иллюстратив ...

Йўлаклар  қаерда тугайди?

Нега шаҳар ва қишлоқларимизда  йўлакларни ҳар ким ўз билганича тўсмокда? Инсон қулайликга интилади. Бу, албатта, табиий. Шундай қулайликлардан бири-йўл ёқаларига  йўлаклар, ...

Ўзбекистонда президент тақиқига қарамай ўқитувчилар ҳамон пахта терими ва мажлисларга жалб қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан таъқиқланганига қарамай, Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ўқитувчилар ва халқ таълими ходимларини пахта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400