Долларнинг расмий курси ўсишни бошлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 17 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. 

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 10 октябрь куни ўрнатилган курсга нисбатан 6.69 сўмга ўсди ва бир доллар 8058.77 сўмни ташкил этди.

Бир евро курси 65.07 сўмга кўтарилиб, 9515.80 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли эса 2.32 сўмга қимматлаб, 140,84 сўмга етган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1 АҚШ долларини 8100 сўмга тенг баҳолаганди. Шундан кейинги ҳафталарда доллар курси узлуксиз пасайиб келганди ва бир ой ичида жами 50 сўмга яқин қийматда пастлаганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2018 йил 16 ноябрдан табиий газ нархи оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда табиий газ тарифлари 2018 йилнинг 16 ноябрдан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган ҳукумат қарори ...

Фарҳод саломов халқ банкига раис бўлди

Фарҳод Исламович Саломов Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар бермоқда. У бу лавозимда бироз аввалроқ «Микрокредитбанк» ...

«лукойл» ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 млрд долларлик сармоя киритади

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларга 2 млрд доллар сармоя киритиб, янги блокларда разведка ишларини ўтказишни режалаштирмоқда, дея ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400