Қирғизистон асосан Қозоғистон фойдаланидиган Киров сув омборидан сув қўйиб юборишни амалга оширади

Таъмирлаш-тиклаш ишларини амлга ошириш мақсадида, 2017 йил 18 октябрдан бошлаб, Киров сув омборидан сув қўйиб юбориш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги, озиқовқат ва мелиорация вазирлиги хабар қилмоқда.

 Унинг маълумотларига кўра, сув омбори бутунлай бўшагунича мажбуран сув чиқариб юборишни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, сув омборидан мажбурликдан чиқариб юбориладиган сув ҳажмларини ҳалокатсиз ўтказиб юбориш учун, Манас тумани сувдан фойдаланувчилари ва Қозоғистон Республикаси Шу-Талассув ҳавзаси инспекцияси хабардор қилинади.

Қирғизистон Киров сув омбори сувининг 12%дан фойдаланади, қолган ҳажмидан, келишувга биноан, Қозоғистон фойдаланади. Киров сув омбори Талас вилоятида жойлашган.

Қишлоқ хўжалик вазирлигининг объектда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши ҳақидаги хабари ҚР томонидан қирғиз-қозоқ чегарасида назорат кучайтирилган пайтга тўғри келди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“жаноб президент, умидим ёлғиз сиздан!”

  "Ҳурматли Мирзиёев Шавкат Миромонович, мен сиздан менга ёрдам беришингизни жудаям қаттиқ илтимос қиламан. Мен яшаб келаётган уйим ичида алоҳида хонада тепамдаги 9 ...

Ўзбекистонда таксичилар 2018 йили 26,2 млрд сўм жарима тўлашди

2018 йилда Ўзбекистонда ноқонуний йўловчи ташувчиларини аниқлашга қаратилган 15,4 мингга яқин қўшма рейдлар ўтказилди. Ушбу маълумотлар чоршанба куни ўтказилган Халқаро ...

Wbc янги рейтингида ўзбекистонлик боксчи юқорига кўтарилди

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC январь ойи учун янги рейтингини эълон қилди, деб ёзмоқда “GoSport” сайти.  Унга кўра, ўзбекистонлик икки нафар боксчи ...