Ғишткӯприк” чегара назорат пункти “киссавурлар” масканилигича қолмоқда

Ҳар бир халқнинг маданий, маънавий қиёфасини, унинг муомала маданиятига нечоғли қодирлигини, кишиларга нисбатан ҳурмату эҳтироми нечоғлилигини чегара назорат пунктларидаги аҳвол орқали ҳам билиш мумкин, яъни чегара назорат пунктлари ӯзига хос кӯзгу вазифасини ӯтайди, десак хато бӯлмаса керак.

Бугун Ӯзбекистондаги ушбу “кӯзгу” нечоғли тиниқ? Чегара назорат пунктларидаги аҳвол кишини қониқтира оладими? Бу каби саволларга Ӯзбекистондаги марказий чегара пунктларидан бири “Ғишткӯприк” пункти мисолида “йӯқ”, дея баралла айта оламиз. Чунки мазкур чегарадаги аҳвол ҳамон аянчли.

Дунё ва дунёдаги чегара пунктлари цивилизациялашаётган, маданийлашаётган бир пайтда “Ғишткӯприк”, жумладан, Ӯзбекистондаги бошқа чегара пунктлари ҳалигача мудроқ ҳолатда, эскича усулда, йӯловчиларнинг вақтини ӯғирлаш, хоҳлаган йӯловчига тажовуз қилиш, унинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш, йӯловчиларга сунъий ғовлар яратиш, ноқонуний терговлар ӯтказиш, ҳатто очиқча киссавурлик қилиш услубида фаолият юритаётир.

Бунга ушбу чегара пунктидан Қозоғистон томонга  ӯтиш ҳамда қайта Ӯзбекистон томонга ӯтишда гувоҳ бӯлдик.

Декларациянгизда соққаларни тӯғри кӯрсатдингизми, ёнингизни текширсак уялиб қолмайсизми?

Бу савол билан менга назорат пунктининг масъул ходими, кичик лейтенант мурожаат қилди. (Афсуски, “Ғишткӯприк” чегара пунктида ишлайдиган чегарачиларнинг исми-шарифини ҳам, лавозимини ҳам билишнинг имкони йӯқ.  Чунки уларнинг исми-шарифлари на назорат хона ойнасига ва на кӯкракларига ёзилган. Қозоғистонлик чегарачиларда эса бундай ёзувлар назорат ойнасига ҳам, кӯкрак ёзувларига ҳам бекаму кӯст ёзилган).

Кичик лейтенантнинг бундай қӯрс саволига мен ҳам тегишлича жавоб бердим. МХХ раиси Рустам Иноятовнинг собиқ биринчи ӯринбосари, Каримовнинг “Ӯзбекистон қаҳрамони”, йирик наркобарон, давлатимиз мулкининг ӯғриси, умрбодлик қамоқ жазосига маҳкум этилган генерал-полковник Шуҳрат Ғуломовга тегишли чегарадан ӯтаётган нарсаларни ҳам сиз чегарачилар  яхшилаб текширганларингизда эҳтимол фақат чегарачилар эмас, бутун ӯзбек халқи уялиб  қолмаган бӯларди, дея шартта жавоб қайтаришга мажбур бӯлдим.

Кичик лейтенант талвасага тушиб қолди. Ранги-рӯйини қизил босди, ерқараш билан менга тикилган кӯйи декларацияга муҳр босиб, яна ӯша қӯрс ҳолда “ӯтинг!”, дея ишора қилди…

Навбатдаги “тергов”

Қозоғистондан ҳеч қандай муаммоларсиз, ортиқча терговларсиз Ӯзбекистон ҳудудига ӯтдик. Бизни одатдагидай Ӯзбекистон чегара қӯшинлари аскари кутиб олди.

Паспортимни қӯлига олган ёш, ҳеч қандай унвонга эга бӯлмаган оддий аскар исми-шарифим қайд этилган саҳифани очиб, менга савол билан юзланди. “Ачисвангиз нима?”, деб савол берди.

Мен унинг отчествомни, яъни отамнинг исмини сӯраётганини билсам ҳам муомала маданиятига хилоф иш тутаётганини, ӯзича тергов қилишга чоғланаётганини эътиборга олиб саволига савол билан “ачисва деган японча сӯзингизни тушунмадим, менга ӯзбекча гапираверинг”, дедим.

Аскар сал кулимсираб:  Дадангизнинг оти нима, деб сӯраяпман деди. “Мактабда иккичи бӯлганингизни, аскар бӯлсангиз ҳам ҳарф танимаслигингизни  билдириб қӯйдингиз, агар ҳарф таниганингизда қӯлингиздаги Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган паспортни ӯқиб, бундай савол бермаган бӯлардингиз”, дея паспортимни қӯлидан олиб йӯлимда давом этдим.

Навбатдаги тергов назорат пунктида бошланди. Қаердан келяпман, Қозоғистонга нима учун бордим, қаерда ишлайман ва ҳ.к. Чегара нозири ҳам тегишли жавобини олгач паспортимга муҳр босиб берди.

Назорат хонаси олдида навбат кутиб туриш чоғида меҳнат мигрантларидан пул ундириш усулига барҳам берилмаганига амин бӯлдим.

Хуллас, “Ғишткӯприк” чегара назорат пунктида ҳамон олди-берди, таъма, дашном, ноқонуний тергов-суриштирув устун. Бунга барҳам бериш учун балиқнинг бошини тиббий кӯрикдан ӯтказиш керак.

Акс ҳолда чегараларимизда юлғичлик, инсон шаънини таҳқирлаш ва бошқа омиллар давом этаверади.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлаш қоидалари яна ўзгарди

1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдинган тўлов киритиш қоидалари ўзгарганди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр ...

Сурхондарё вилоятида давом этаётган i халқаро бахшичилик санъати фестивали бухорода бахшичиликни ривожлантиришга йўл очди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган I Халқаро бахшичилик санъати фестивали Бухорода ҳам қадимий бахшичилик ва достончилик санъатига асос солиб, уни янги босқичда ...

Бу миллатга жуда қимматга тушади

Вазирликлар, ҳокимликлар инкор қилаверади, кўчаларда эса ўт юлаётган, супураётган, оқлаётган, гул экаётган ўқитувчиларни, тиббиёт ходимларини кўраверамиз. (more…)