Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни вояга етмаганларга сотишни тақиқлашмоқчи

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни ўн саккиз ёшга етмаган шахсларга сотишини чеклаш режалаштирилмоқда. Парламент Қонунчилик палатасининг депутатлари тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар.

 Қонун лойиҳасига мувофиқ, ўн саккиз ёшга етмаган шахсларга қувват берувчи ичимликларни сотиш фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 дан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – еттидан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишни келтириб чиқаради. Қонун лойиҳаси қувват берувчи ичимликлар рекламасини чеклаш бўйича чораларни ҳам назарда тутади.

Ҳужжатда қувват берувчи ичимликларни реклама қилиш бундай ичимликларни белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилишнинг зарари ҳақидаги огоҳлантириш, шунингдек, бу ичимликлар тавсия қилинмайдиган шахсларнинг рўйхати билан бирга бўлиши зарурлиги таъкидланади.

Ҳужжатга кўра, қувват берувчи ичимликларни эрталаб соат 7 дан кечки 22 гача электрон кўринишда, босма ОАВда реклама қилиш, шунингдек, 18 ёшга етмаган шахслар орасида қувват берувчи ичимликлар намуналарини бепул тарқатишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Тиббиёт, спорт, мактабгача тарбия, ўқув муассасаларида, умумий фойдаланишдаги йўловчи ташиш транспортларининг салонларида ҳам қувват берувчи ичимликларни реклама қилиш тақиқ остига олинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Одамлар касал бўлишдан, касалхонага ётишдан нега қўрқади?

Агар соғлиқни сақлаш вазири бўганимда ҳар куни шифохонама-шифохона юрардим, айтмай бостириб борардим, ҳақиқий аҳволни кўрардим, муаммоларни ўрганардим, тиббиёт ходимлари ...

Агрипина шин: “ўзбекистонда болалар учун тўғри овқат пиширадиган ошпазлар йўқ”

Мактабгача таълим вазири Агрипина Шин боғчаларда ошпазлар етишмаслиги муаммосини тилга олди: “Болаларда овқат сифати — энг оғриқли масала. Биз тегишли ташкилотлар билан ...

Зоминдаги тарихий объект бузилиш арафасида (сурат)

Тарихга ҳурмат шуми? Ёхуд ўз оёғига болта уриш! Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар мамлакатимиз иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, шу орқали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400