Пропандан метанга ўтказилаётган «заправка»лар: «Ўзбекнефтгаз» тушунтириш беради

Айни пайтда республикамизда автотранспорт воситаларининг сиқилган табиий газга ўтказиш ҳисобига 7.780 минг тонна ва суюлтирилган газ ҳисобига 2.960 минг тонна автомобиль ёқилғиси эквивалентида ўтказилиши таъминланган, деб маълумот берди KUN.UZ’га «Ўзбекнефтгаз» АЖ ходими Светлана Ким.

Бу ҳолатда иқтисодий мақбуллик нуқтаи назаридан республиканинг алоҳида ҳудудларида аҳолини таъминлаш учун суюлтирилган газдан янада кенгроқ фойдаланилмоқда. Хусусан, 2010–2016 йилларда сиқилган газдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи уй хўжаликлари сони 4 марта (599,1 мингдан 2,55 млн. бирликка) ошган, бинобарин, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми 8 баробарга (йилига 30,6 минг тоннадан, 243,2 минг тоннага) ошган.

Шу сабабли аҳолининг суюлтирилган газ (пропан)га бўлган талабларини қаноатлантириш янада долзарб бўлмоқда, бинобарин, автотранспорт воситалари томонидан фойдаланилаётган суюлтирилган газ ҳажмларини бекор қилиб, уларни босқичма-босқич сиқилган газ (метан)га ўтказишни тақазо этмоқда.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш жоизки, айни пайтда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари (АГҚШ) самарадорлигининг даражаси паст, уларнинг лойиҳавий қуввати республика бўйича ўртача 29 фоиз атрофида.

Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси тайёрланди ва у ўрнатилган тартибда барча вазирликлар, идоралар томонидан маъқулланиб, 2017 йил 11 октябрда «Автомобилларга газ тўлдириш станциялари тармоғини ривожлантириш, автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичма-босқич ўтказиш, шунингдек, улар учун мўлжалланган газ баллон ускуналарининг хавфсиз эксплуатациясини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги №815-сонли қарори қабул қилинди ва унга кўра автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) тармоғи ривожлантирилади ва автомобиллар босқичма-босқич сиқилган газга ўтказилади.

Мавжуд АГҚШларни АГТКСларга айлантириш ва автомобилларни сиқилган газга ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш учун ўрнатилган муддатларда тегишли чора тадбирларни қўллаш, хусусан, 2017 йилнинг 1 декабридан АГҚШлар қуриш учун ер участкалари ажратишга тек қўйилади.

АГТКС қурилишини рағбатлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қарорда автотранспорт воситаларига газ баллон ускуналарини имтиёзли кредитлар асосидан харид қилиш, АГТКСлар жойлашган жойларда «бир дарча» принципида кредит битимларини расмийлаштириш пунктларини очиш каби қулай шароитлар назарда тутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашга хизмат қилади, 2017–2019 йилларда республика бўйлаб қўшимча 178 та АГТКС очиш ва 800,4 мингдан зиёд автомобилни сиқилган газга ўтказиш имконини беради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чинозда 350 кишидан 3 млрд сўмдан ошиқ пул тўплашга улгурган янги аҳмадбой пайдо бўлди

2015-2016 йилларда юртимизда чинозлик «Аҳмадбой»нинг довруғи достон бўлган эди. Халқ орасида «Аҳмадбой»нинг пулни икки баравар қилиб қайтариб бериши ҳақидаги хабар яшин ...

Андижон ҳокимининг гўштни арзонлаштириш буйруғидан сўнг гўшт янада қимматлади

18 июль куни Андижон вилоят ҳокими қассобларни йиғиб, гўшт нархини 29 минг сўмдан кўтармаслик ҳақида буйруқ берди. Андижонликларга кўра, бунгача 34 минг сўмдан сотилган лаҳм ...

Бўялган картошкадан сақланинг!

Дам олиш куни рўзғорга ул-бул олиш учун «Қўйлиқ» деҳқон бозорига тушгандим. Қарасам, картошка арзон бўлиб кетибди. Сотувчиям кифтини келтириб мақтайди молини: ўзи қизил, ...