Ксения Собчак президент сайловларида ўз номзодини қўйишини эълон қилди

Ксения Собчак 2018 йилда Россия президенти лавозимига сайловда ўз номзодини қўйиши ҳақида расман хабар қилди.

Телебошловчи ўз қарорини у 5 йилдан бери мухолифатчилар ва «ўн минглаб бошқа одамлар» билан бирга митингларга чиқаётгани ва ўзгаришларни талаб қилаётгани, бироқ бу ўзгаришлар рўй бермаётгани билан изоҳлади.

“Ўғрилар ва коррупциячилар алдашда, ҳокимият эгалари эса ўғрилик қилишда давом этмоқда”, – деди Собчак. Унинг сўзларига қараганда, президент сайловларидаги ўз иштироки билан, у «ҳаммага қарши» овоз бериш имкониятини қайтармоқчи. “Ксения Собчак – ҳаммага қарши номзод”, – деди телебошловчи.

Собчак президентликка ўз номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақида сентябрнинг бошида маълум бўлган эди. ОАВ маълумотларига қараганда, телебошловчи Владимир Путин маъмуриятининг розилигига биноан, давлат раҳбари лавозимига номзодини қўяди. Собчакнинг ўзи Кремль билан келишилганликни инкор қилди. Президент сайловларида иштирок этишни мўлжаллаётган яна бир мухолифатчи Алексей Навальний Собчакни «карикатура сифатидаги либерал номзод» деб атаб, уни танқид қилди. Бунга жавобан Собчак Навалнийни мухолифатни парчалаб ташлаганликда айблади ва шу билан бирга, «куч-ғайратларни бирлаштириш»ни таклиф қилди.

Навалнийнинг акс-таъсирини изоҳлар экан, Собчак агар шу мухолифатчининг номзоди рўйхатдан ўтса, ўз номзодини олиб ташлашинибаён қилди. Кремлда аввалроқ, чоршанба куни Собчакнинг сайловларда қатнашиш нияти «Конституция қоидаларига тўла мос келиши»ни баён қилишган эди.

Петербургнинг марҳум раҳбари Анатолий Собчакнинг қизи 2004 йилдан бери ТНТдаги «Уй-2» (“Дом-2”) шоусида бошловчи бўлиб ишлаган. Ўз номзодини илгари суришидан сал аввал, Собчак ўз отаси ҳақида Россия президенти (ўтмишда – Анатолий Собчакнинг ёрдамчиси) иштирок этган ҳужжатли фильмни суратга олиши маълум бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмтнинг собиқ бош котиби пан ги мун қорақалпоғистонга келди

26 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти собиқ бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ...

Марказий осиё: “атамбаевдек президент ҳалича бўлмаган…”

Қирғизистоннинг амалдаги раҳбари қонуний муддати тугагач, президентлик ваколатини ҳеч бир муаммоларсиз топшираётган минтақадаги биринчи сиёсатчи бўлади. (more…)

Туркияда фабрика ёниши натижасида ўзбекистонлик вафот этди

22 июнь куни Буюкчекмеже туманида жойлашган фабрикада юз берган ёнғин оқибатида 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ғофур Турсунов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ...