Жазо муддатини икки баравар ўтаган “Бирлик” фаоли қамоқдан чиқди

“Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг Наманган вилояти раиси бўлиб ишлаган 70 яшар Муҳаммадали Қорабоев 11 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқди.

Товламачилик айби билан 5,5 йилга қамалган Қорабоев қамоқда эканлиги пайтида икки марта раскрутга қилиниб, унга қамоқ муддати қўшиб берилган эди.

“Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг Наманган вилояти раиси бўлиб ишлаган 70 яшар Муҳаммадали Қорабоев 18 октябрь куни Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Навоий шаҳридаги 64/47 сонли муассасасидан озодликка чиқарилди.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Васила Иноятованинг Фейсбукдаги саҳифасида ёзишича, Қорабоев жамиятнинг кафолат хати асосида чиқарилган ва унга Ўзбекистон Жиноят процессуал кодексининг 252-моддаси (жамоат кафиллигига олиш) қўлланилган.

Қорабоев, қамоқхонада унга нисбатан икки марта раскрутка қўлланилганини айтди:

– Бу менга нисбатан уюштирилган жиноий иш эди. Қамоқда ҳам ички тартибни бузгансан деб, қамоқ жазолари қўшиб беришди. Аслида бу диндорларга ва сиёсий мухолифларга жазони қўшиб беришга баҳона бўладиган навбатчи модда бўлган. Агар ўшанда беш ярим йил беришган бўлса, мен ўн бир йилу икки ой ўтириб чиқдим, дейди у.

Муҳаммадали Қорабоев ўзининг озод этилишини, мамлакатда эсишни бошлаган демократия шамолининг натижаси деб билишини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда  “тез ёрдам” машинаси тирбандликда қолиб кетиши оқибатида фуқаро вафот этди

Тошкентда фуқаро "тез ёрдам" машинаси кечикиб келиши оқибатида вафот этди. Бунга сабаб йўлдаги тирбандлик бўлган. Маълум бўлишича, жорий йил 11 сентябрь куни 60 ёшли ...

Гардиан: тошкент обод бўлиши учун одамлар ўз уйидан кўчирилмоқда

Лондонда нашр этиладиган "Гардиан" рўзномаси Тошкент марказида барпо этилаётган Tashkent Cityнинг оддий инсонлар ҳаётига таъсирига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилган. ...

Гулистонда икки кунлик чақалоқни 2 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Гулистон шаҳри, «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 2019 йилнинг 15 ...