Очиқ журналистика анжуманида очиқ қолган саволлар

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги идораси 18-19 октябрь кунлари Тошкентда халқаро анжуман ўтказди.

Мақола Би-Би-Си сайтидан олинди

Анжуманга “Марказий Осиёда очиқ журналистика” деб ном берилди ва минтақа республикаларидан 80 иштирокчи қатнашди.

Халқаро анжуманда МХХ ҳибсхонасида 27 сентябрдан буён тутқунликда қолаётган ва ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот кам бўлиб қолаётган мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев ҳақида саволлар қўйилган.

Фарғона.ру ахборот агентлиги хабар қилишича, Тошкентдаги Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова, Бобомурод Абдуллаев “қонунни бузгани учун ҳибсга олингани, унинг ишини суд кўриб чиқаётгани, суд қарор қилмагунча” бу масалада изоҳ берилмаслигини айтган.

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг вакили Йохан Биррнинг нега Бобомурод Абдуллаевга адвокат билан учрашишига рухсат берилмаётгани ҳақидаги саволлари ҳам жавобсиз қолган.

Халқаро анжуманда Ўзбекистонда ҳамон қатор веб-сайтларга тўсиқ қўйилаётгани муаммоси ҳам кўтарилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ноқонуний тураргоҳ эвазига болалар майдончасини эски-тускидан қуришмоқда”

"Яккасарой тумани, Тафаккур кўчасидаги 2- ва 3- уйлар орасида қурилган ноқонуний автотураргоҳ ҳақида гапирмоқчи эдим. Эвазига болалар майдончасини қуриб беришни ваъда ...

Украина бош вазири: журналист бабченконинг ўлимига россия алоқадор

Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг фикрича, Киевда россиялик журналист Аркадий Бабченконинг ўлими учун жавобгарлик Россия зиммасига тушади. Украина ҳукумати раҳбарининг ...

Мирзиёев пахта теримида мажбурий меҳнат қўлланилмаганини билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Конституцияси куни муносабати билан 7 декбарда сўзлаган нутқида Ўзбекистонда жорий йилги пахта теримида мажбурий меҳнат билан боғлиқ бирорта факт ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400