Пахта терими учун янги тўлов тарифлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 829-сонли қарори билан 2017 йил ҳосили учун қўлда терилган пахтага тўлов ва пахта хом ашёси харид нархлари бўйича янги тариф ставкалари тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 сентябрдаги 723-сон қарори билан тасдиқланган харид нархлари ўз кучини йўқотди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Мақола Kun.uz сайтидан олинди

17.10.2017 йилдан теримчилар учун қўлда терилган пахта хом ашёсининг 1 килограмми учун тўлов 700 сўмгача оширилди (биринчи босқичда 450 сўм, 1.10.2017 йилдан эса – 500 сўм эди).

Тошкент вилояти, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Нишон, Косон ва Касби туманлари теримчиларига терилган пахта хом ашёсининг ҳар бир килограмми учун 100 сўм миқдорида устама белгиланди. Жиззах ва Сирдарё вилоятлари теримчилари учун ҳам худди шундай устамалар қўлланилади.

2017 йил ҳосили қўлда терилган ва машинада терилган пахта хом ашёсининг харид нархлари ҳам ошди. Масалан, агарда жорий йилнинг сентябрида тасдиқланган нархлар бўйича узун толали 1-синфдаги пахта хом ашёсининг 1 тоннаси 3 000 740 сўм турган бўлса, ҳозирда эса – 3 352 570 сўм. Яъни пахтанинг ушбу навига нарх ўртача 11,7 фоизга ошди. 2016 йил билан таққослаганда эса (бир тонна учун 2 143 350 сўм) – 56,4 фоизга.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шикоятчилар олий суд биносига “штурм билан кирди”

  Ўзбекистон Олий суди биноси 15 август куни Ўзбекистон Олий суди биноси олдига йиғилган ва кутиш жонига теккан юзлаб шикоятчилар бинонинг ëпиқ дарвозаси қулфини ...

Жамоат жойларида тамаки чекиш тақиқланди

Тожикистонда 2018 йилнинг 2 январидан бошлаб жамоат жойларида тамаки (сигарет) чекиш таъқиқланди. Бу амал Тожикистон Республикасининг 2 январ куни мамлакат президенти ...

Президент совғасига берилган «кобальт» йтҳга учради 

Қўқон шаҳридаги кўчаларнинг бири чорраҳасида президент совғасига берилган «Кобальт» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Хабар.уз” нашри ёзмоқда. Ҳодиса фотолари «Твиттер» ...