Таасуф!

Ҳалол ва номусли, виждонли шифокорлар шаллақидан фарқи қолмаган, пора олишни  қўллаб-қувватлаб оғзидан оқ ит қорага айланиб чиқаётганлар ҳам наҳотки, “доктор” бўлса, дея уятда!

Наҳотки, пора ўлгур, шунчалик ҳам оқ халат эгасини нафсидан бошқа нарсани билмайдиган — ҚОРА жунли қўйга айлантириб қўйган бўлса!

Эй, оғзига кучи етган сассиқ оғиз таъмагир, виждонинг бўлса, «Мен фидойиман!» де, ва ҳаддингни бил!

Айримлари ҳеч уялмасдан, “дўхтирни қийинчилигини ҳис этиш учун ҳеч бўлмаса бир кун оқ халат кийиб кўр”, дейишмоқда!

Эй, жиғилдон бандаси, бир кун нон чайнашинг учун бечора деҳқон, сен талаб-қақшатаётган деҳқон 120 кун меҳнат қилишини ҳеч ўйлаганмисан?

Халқ кимнинг аслида ким эканини жуда яхши билади! Ўғрилариниям, фоҳишалариниям, порхўрлариниям , маддоҳлариниям юзидан танийди!

Агарки, Сен, касбингга хиёнат қилмаган бўлсанг, шубҳасиз сени халқ ардоқлайди ва оч қолдирмайди!

Оддий шифокорларни қўзғаб қайрашни бас қил, уларнинг маошидан бошқа рўзи йўқлигини ҳаммамиз биламиз!

Гап бу ерда шошилинч ҳолатида тиббий ёрдам кўрсатиши шарт бўлган, давлат томонидан бепул қилиб қўйилган даволаш марказлари ва муассалар ҳақида!

Маошим оз, деб тиланчидан фарқинг йўқ! Тиланчини ҳайдасанг кетади, сени ҳайдаб бўлмайди.

Шундай маошингга қорнинг тўймай очдан ўлаётган экансан, Президент Мирзиеев “ҳамманг порахўр” деганларида, нега миқ этмадинг, дардингни айтмадинг? Менинг аччиқ гапларимга ҳеч нарсадан бехабар врачларни қарши қўзғаб ҳақоарт  қилиб чарчамаяпсан, нега уюшган ҳолда “маошимни 1000 доллар қилиб кўтар”, деб Президентингга,  Порталга СМС ёзмадинг?

Демак, маошинг етарли!

 Ўзинг касалликка — пора емаса ичи кетадиган бедаво дардга йўлиққансан!

Сен ҳеч нарсадан уялмайсан, чунки бетинг йўқ!

Муаллиф: Абдулла Вахш

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рустам иноятов мхх раҳбарлигидан кетди

1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида бўлиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов лавозимини тарк этди. ...

Ўзбекистонда 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотаётган ҳамширалар қўлга олинди

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон ...

Йўловчилар учун коронавирусга тест топшириш нархи маълум қилинди

Поезд ёки самолёт орқали ҳаракатланишни хоҳлаганларда 120 соатдан, яъни 5 кундан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус ...