Туркия “ИД” томонида жанг қилган россиялик ҳарбийни Тожикистонга чиқариб юборди

Туркияда ушланган Россия фуқароси Денис Хисамов Тожикистонга чиқариб юборилди. Россия армиясида капитан унвонида хизмат қилган 34 ёшли Хисамов “Ислом давлати” террор гуруҳи таркибида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш гумони билан апрель ойида қўлга олинган эди.

Туркия расмийлари Хисамовни Тожикистонга топширди. Чунки унинг қўлида қалбаки Тожикистон паспорти бор эди. Айнан у шу қалбаки паспорт билан 2015 йилнинг май ойида Сурияга йўл олган эди. Тожикистон ИИВнинг маълум қилишича, тез орада Хисамов Россияга топширилади.

Тожикистон махсус хизматлари таxминларига кўра, Хисамов Суриядан Туркияга келган. У бу ердан Россияга ўтишни ва Россияда жиноят содир этишни режалаштирган. Идора қандай жиноят содир этилиши мумкинлигини маълум қилмади.

Тожикистон ИИВ матбуот маркази раҳбари Умаржони Эмомалининг маълум қилишича, Хисамов – Краснодарда туғилган, олий маълумотли, техника фанлари номзоди. 2004 йилдан 2009 йилга қадар Россия Мудофаа вазирлигида ишлаган. Ҳарбий карьераси бошланишида РФ Мудофаа вазирлиги Илмий марказининг давлат сирларини мухофаза қилиш бошлиғи лавозимида ишлаган. Сўроқ вақтида Хисамов Россия армиясидан 2009 йилда бўшатилганлигини айтди.

Россия расмийлари Хисамовнинг ҳибсга олиниши юзасидан изоҳ бермади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғона каналига «тико» тушиб кетиб, йўловчилари вафот этди

2019 йил 12 январь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида яшаган Ю.Х. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинани Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта ...

Тошкентда 15 ёшли ўсмир бошқараётган «матиз»  йўл ўртасида турган электр узатувчи темир устунга бориб урилди

Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ борасида маълумот берди. Бугун, 21 октябрь куни тахминан соат 5.00да Тошкент халқа йўлининг Учтепа тумани ҳудудидан ўтувчи ...

400 минг доллар пора олган бахтиёр абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Бахтиёр Абдусаматов (Юнусобод туман ҳокими лавозимида ишлаган), Ўлмас Мухамедсаидов (вақтинча ишсиз) ва Шохрух Маликов ...