Самарқандда пахтага олиб кетилаётган талаба ўзини автобусдан ташлаб юборди

Самарқанд давлат университетининг ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабаси Дилкаш Хуррамов Пастдарғом туманига пахта теримига мажбуран олиб кетилаётган пайтда автобусдан ўзини ташқарига улоқтирган.

Талабаларнинг айтишларича, Дилкаш Хуррамов бир қанча жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Университет раҳбарияти эса талабанинг жароҳат олганини тасдиқлар экан, у 22 октябрь куни автобусдан тушаётган пайтда, ўзидан кетиб йиқилганини иддао қилади.

Воқеа гувоҳи бўлган талабанинг айтишича, Дилкаш Хуррамов тез кетаётган автобусдан сакраган:

– Эрталаб соат еттиларда университетдан Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманига колонна бўлиб жўнадик. Дилкаш минган автобус биздан олдинда кетаётган эди. Самарқанд шаҳридан чиққан эдик. Бирдан колонна тўхтаб қолди. Ҳай-ҳуй, чопа-чоп бошланди. Биз ҳам бориб кўрсак шунақа воқеа содир бўлган экан. Дилкаш билан кетаётган талабаларнинг айтишларича, у тез кетаётган автобуснинг эшигини қайириб очиб, ўзини кўчага ташлабди”, – деди талабалардан бири.

Курсдошларидан бирининг айтишича, Дилкаш Хуррамов соғлиғи ёмонлашгани боис факультет деканидан жавоб сўраган бўлса ҳам, унга пахтадан қолишга рухсат берилмаган:

– Дилкаш соғлиғи йўқ эканлигини куратор ва янги ишга келган деканга айтишига қарамасдан, декан ундан мажбуран тушунтириш хати ёздириб олиб, агар пахтага чиқмаса ўқишдан ҳайдалишини айтган. Дилкаш касал бўлса ҳам мажбур келган”, – деди суҳбатдош.

Самарқанд давлат унверситетининг ўқитувчиси Дилкаш Хуррамов автобусдан ўзини ташлаганда бир қўли синган, юзлари шилиниб, йиртилиб кетганини айтди. “Мен олган маълумотга кўра, юзининг беш-олти жойини тикишга тўғри келибди. Ҳозир у касалхонада”, – деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғоналик аёл чақалоғини сурхондарёга бориб 3 500 000 сўмга сотиб келди

2019 йил 3 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Фарғона вилояти ...

Эшагини ўғирлатган пайариқликлар колбаса ейишдан қўрқаяпти

  Самарқанд вилоят, Пайариқ тумани аҳолиси эшак ўғрилари пайдо бўлганидан шикоят қилишди. Пайариқликларга кўра, кейинги ўн кун ичида камида иккита эшак ўғирланган, чекка ...

Ўзбекнинг олдида икки хил йўл туради

Биринчиси — “ўзбекона” ҳаёт тарзи. Бирор чиройли касб эгаси бўлиб, ота-онаси, оила аъзолари, қариндошлари билан бирга (ёнма-ён) яшаш; қариндошлари билан яқин алоқаларни, ...