Қутлов

Журналистика жуда мураккаб касб. Тўғри гапни айтмасанг, сени ҳеч ким журналист сифатида танимайди. Тўғри гапларни айтиш эса доим ҳам ҳавфсиз эмас. Айниқса сўз эркинлиги бўлмаган, нодемократик, ёпиқ жамиятларда.

Қанчалик хавфли бўлмасин жамиятдаги воқеликларга, адолатсизлик, камчиликларга беэътибор бўлмай, кўз юмиб кетишни ўзига эп билмай, ўзи мансуб бўлган жараёнларни ёритиб келаётган қўрқмас журналистлар орасида бизнинг ҳамкасбимиз Рузибой Азимий ҳам бор.

Унинг Ўзбекистон матбуотидаги мақолаларини ўқиганлар бордур. “Мулкдор”да эълон қилинган мақолалар билан таниш чиқарсиз. Ижтимоий тармоқда ҳам ўзи шаҳсан гувоҳ бўлган ҳолатларни, Ўзбекистондаги тизим камчиликларини, муаммоларини кўрсатиб келаётган Рузибой Азимий бугун 29 октябрда ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

“Мулкдор” сайти жамоаси, жонкуяр ва қалами ўткир, фидоий ҳамкасбимизга хайрли умрлар ва сиҳат-саломатлик тилайди.

Рузибой ака доимо ўйлаган хайрли ниятларингиз амалга ошсин. Биз сиз билан фахрланамиз.

“Мулкдор” таҳририяти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Паспорт бериш тизимида муаммолар мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги фармонига мувофиқ,  хорижга чиқиш паспортини муомалага тўлиқ киритиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар ...

Яйра абдуллаева 88 ёшида вафот этди

Бугун ўзбек театрининг таниқли намояндаси – Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Қўшни маҳалла”  телеграм канали ёзмоқда. 1930 йилда ...

Москвада икки нафар ўзбекистонлик болаларни гаровга олди

Пичоклар билан қуролланиб олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Мосвадаги Бишкекдан келган бир неча қизлар ижарага олган уч хонали хонадонга бостириб киришди, деб хабар ...