Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонда аҳолининг диний саводхонлигини ошириш керак

Тошкентда октябрь ойининг бошида 10 кунлик ташриф билан бўлган БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сафар якунлари ва натижалари борасида БМТ радиосига берган интервьюсида президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги сиёсий курсдан оғишмайдиган бўлса, Ўзбекистонда ислоҳотлар амалга оширилишига ишонишини билдирди.

Мақола ozodlik радиосининг сайтидан олинди

Аҳмад Шаҳид ўз интервьюсида “Ўзбекистонда индивидуаль диний эркинлик деярли йўқ даражада”, деб билдирди. У ўз сўзида давом этар экан:

-“Деярли” деганимнинг сабаби, менга исталган одам бошқа динни қабул қилиши мумкинлигини айтишди. Бироқ қандайдир динга эътиқод қилиш учун рўйхатга олиш жараёнидан ўтиш зарур, -деб айтди.

Аҳмад Шаҳидга кўра, сафар давомида унга Ўзбекистон ҳукумати ҳар томонлама кўмак кўрсатган ва мулоқот учун очиқлигини намойиш этган.

“Мен шундай хулосага келдимки, президент томонидан ваъда қилинган ислоҳотларга ишониш мумкин. У ўзининг яхши ниятини намойиш этиш учун кўп ишларни амалга оширди. Шундан келиб чиқилса, албатта, мамлакатда ўзгаришлар учун жиддий потенциал мавжуд. Лекин бунинг учун ҳукумат ҳозирги курсдан оғишмаслиги лозим”, деб билдирди Аҳмад Шаҳид.

Унга кўра, Совет Иттифоқи бошқаруви остида бўлган пайтда Ўзбекистонда диний соҳадаги интеллектуаль ресурслар тўлиғича барбод этилган.

“Шунинг учун мамлакатда диний саводхонликни қайта тиклаш эҳтиёжи мавжуд”,-деган Аҳмад Шаҳид интервью сўнггида: “Ўзбекистон ҳозирча диний мавзулардаги очиқ мулоқотга тайёр эмас. Аммо жиноий жавобгарлик чоралари эмас, аксинча, айнан мана шундай очиқ мулоқотлар экстремистик ғоялар учун “фильтр” вазифасини бажариши мумкин”, деган хулосани билдирди.

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонда 16 минг диндор “қора рўйхатдан” чиқарилганини олқишлади ва айни пайтда диний эркинликларни муайян тарзда чеклаш масаласидаги миллий қонунчиликни Гражданлик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт талаблари билан мувофиқлаштиришга чақирди.

2 октябрдан 12 октябргача Ўзбекистонда бўлган Аҳмад Шаҳид 12 октябрь куни Тошкентда ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда “фуқаролар дин ҳақида фикрларини изҳор қилишда ёки эътиқодидан келиб чиқувчи диний амалларини эркин бажаришда айрим чекловларга учрамоқда. Баъзан бу борада ўзини-ўзи цензура қилиш ҳолатлари кўзга ташланади”¸ дея баëнот бергани тўғрисида Кун.уз нашри хабар берган эди.

Аҳмад Шаҳид сафари давомида Ўзбекистон қамоқхоналарига ҳам борган¸ мамлакатдаги турли диний ва миллий жамоалар вакиллари¸ шунингдек¸ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашувлар ўтказган.

БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистон сафари давомида бир неча ҳуқуқ фаоли озодликка чиқарилди. Улар орасида¸ Аъзам Фармонов¸ Аъзам Турғунов ва журналист Солижон Абдураҳмоновлар ҳам бор.

Айни пайтда¸ мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев ва ëзувчи Нурулло Отахоновларнинг ҳибсга олиниши ҳам Шаҳиднинг Ўзбекистон сафари билан айни пайтда содир этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекобод шаҳрида 15-нафар боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланишди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 09:30ларда Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасининг 2 нафар тарбияланувчилари ўзларини нохуш ҳис ...

“озодлик”: журналист солижон абдураҳмонов озод этилди

Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябр куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Бу ҳақда Эзгулик инсон ҳуқуқлари ...

Ҳокимнинг инновацион қабули

(бу бор йўғи ҳажвия, фақат  қайсидир ҳоким ўз аксини кўрса  хафа бўлиш йўқ) Туманга  кимсан вилоят ҳокими  келиб ҳалқни қабул қилармиш деган хабарни бир биридан эшитган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400