Баҳодир Хон Туркистон таваллуд топган кун

Бугун 31 октябрь таниқли сиёсий арбоб, нуфузли мухолифатчи, ишбилармон ва жонкуяр раҳнамо, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг таваллуд топган куни!

Баҳодир Хон Туркистоннинг номи тилга олинганда ӯз фаолиятини 2004 йил 10-апрелда бошлаган “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати беихтиёр кӯз ӯнгимизда гавдаланади.

Айтиш жоизки, мазкур ҳаракат ёш сиёсатчининг сиёсий жиҳатдан янада тобланишига, эл-юрт орасида ўз нуфузига, обрўйига, мартабасига эга бўлишига катта таъсир кӯрсатди.

Тиниб-тинчимас сиёсатчи Баҳодирнинг саъй-ҳаракатлари натижасида фаолиятини бошлагандан то бугунги кунгача Ӯзбекистондаги сиёсий режимга қарши нозўровон усул билан курашиб келган Ҳаракат номи нафақат мамлакатимиз ичида, шу билан бирга, узоқ-яқин чет давлатларга ҳам кенг ёйилди.

 “Бирдамлик” ХДҲ вужудида Темурийлар қони оқаётган, юраку қалби ватан, она-юрт дея жӯш ураётган, аждодларига содиқ ӯғлон Баҳодир Хон Туркистон раҳнамолигида ўтган 13 йил ичида мамлакатимиздаги сиёсий режимга қарши юзлаб тинч норозилик намойишларини уюштирди, ҳар хил сиёсий тадбирлар, жумладан, Ҳаракатнинг биринчи ва иккинчи қурултойларини ўтказишга эришди.

Довюрак ва қӯрқмас, матонатли ва шижоатли Баҳодир Хон Туркистон ҳаётида учраган ҳар қандай қийинчиликларга, дӯқ-пӯписаларга, таъна-ю дашномларга туҳмату бӯхтонларга, таъқибу тазйиқларга қарамай ҳақиқатни қарор топтириш, адолатни тиклаш йӯлидаги ва мақсадидаги холисона курашлари эвазига ӯз обрӯси билан бирга Ҳаракат нуфузини оширишга ҳам муваффақ бӯлди.

 Шунингдек, Баҳодир Хон Туркистоннинг номи эл-юртга сиёсий, иқтисодий, маърифий ва бошқа ислоҳотларга оид қатор ғоялари орқали яхши танилди.

Биз “Бирдамлик” ХДҲ жамоаси таниқли мухолифатчи, миллатпарвар, ватанпарвар, жонкуяр раҳбаримизни туғилган куни муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

Сизга энг аввало, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат, фаровон ҳаёт, олиб бораётган хайрли ва эзгу ишларингизда ҳамда сиёсий фаолиятингизда собитқадамлик, матонат ва муваффақиятлар тилаймиз!

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати жамоаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилором исҳоқова – забардаст аёл

Бугун ўзбек мухолифатининг ёрқин юлдузи, чорак асрдан кўп ҳаётини мухолифат оламида ўтказган, ўзбек мухолифатининг равнақ топишига баракали ҳисса қўшган, ўзларининг бетакрор ...

“бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг дастури

ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!     ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ДАСТУРИ   МУҚАДДИМА Биз, жонажон ...

Қишлоққа элтувчи йўллар қачон таъмирланади

Сиз тасвирларда кўриб турганингиз Қашқадарё вилояти Касби туман Қорахўжа қишлоғига элтувчи йўл. Ушбу йўлдан Касби туман амалдорлари бир марта ҳам ўтмаса керак, дея ўйланиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400