Нью-Йоркда терактда гумон қилинган ўзбекистонлик Сайфулло Саипов қўлга олинди

8 кишининг ҳалок бўлгани ва 10дан ортиқ кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган террор ҳодисасини уюштирган шахс ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлмоқда.

29 ёшли Сайфулло Саипов пикап рулида бўлиб, Қуйи Манхеттеннинг велосипедлар йўлакчасида бир неча кишини босиб кетганликда гумон қилинмоқда. 2001 йилнинг 11 сентябрида террор ҳодисасининг объекти бўлмиш Нью-Йоркдаги Жаҳон Савдо Маркази яқинида қайд қилинган ҳодиса теракт сифатида баҳоланмоқда. Ҳужум уюштирган шахснинг автомобилидан топилган ёзувда унинг ИШИД террор гуруҳига содиқлиги қайд қилинган.

Пикап мактаб автобуси билан тўқнашиб кетганидан сўнг, кабинадан қўлида тўппончага ўхшаш буюм билан бир эркак чиқиб келди. Полиция унга қарата ўқ узди, гумондор яраланди ва шифохонага олиб борилди, у ерда операция қилинди.

Теракт ФТБ томонидан тергов қилинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Саипов АҚШга Ўзбекистондан келган ва Флорида ҳамда Нью-Жерси штатидаги Патерсон шаҳрида яшаган. Айни шу шаҳарда автомобилни ижарага олган ва террор ҳодисасини уюштирган. Ҳозирча унинг террор гуруҳлари билан алоқаси бор ёки йўқлиги аниқ эмас.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирди ва: “Биз Яқин Шарқ ва бошқа жойларда ИШИД (террор ташкилоти) устидан ғалаба қозонганимиздан сўнг, унинг қайтиши ёки мамлакатимизга келиб қолишига имкон бермаслигимиз керак. Бас етар!” дея сўзларига қўшимча қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанд вилояти ҳокими туроб жўраев жиноятларини вилоят прокуратураси яшириб келган

Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туроб Жўраевнинг жуда катта миқдордаги пора билан қўлга тушганлиги кўпчилик Ўзбекистонликлар учун янгилик сифатида қабул қилинган бўлсада, ...

Каримов даврига сиёсий баҳо бериш вақти етилди

Ўзбек эркакларини қулга, хотинларини чўрига айлантирган Каримов ва унинг қаттоллари ишларига ( 27 йиллик иш...) сиёсий баҳо бериш вақти етилди. Йўқлик ва хорликдан туман – ...

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимовнинг аҳволи оғир

  Қўқондаги съёмка вақтида Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тоби қочган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, шошилинч равишда Тошкентдаги Республика ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400