Муносабат: Мулкдорлик — давр талаби

Жорий ҳафтада ижтимоий тармоқларда Жиззах ва Тошкент вилоятида ҳоким ҳамда прокурорлар пахта терими сабаб ишдан олинганига доир воқеалар қизғин муҳокама қилинди ва қилинмоқда. Албатта, ушбу муаммо мавсумий таҳлил қилинадиган муаммо эмас, аксинча доимий равишда бонг уришга арзигулик муаммодир. Бу каби  муаммолар қишлоқ хӯжалиги соҳасида бир неча йиллардан бери талабга жавоб бера оладиган ислоҳотлар ӯтказилмаганлиги туфайли келиб чиққани кундек равшан.

Аслида аграр республикалардан бири саналмиш Ӯзбекистонда қишлоқ хӯжалиги соҳаси азалдан хароб аҳволда бӯлиб келган. Мамлакатимиз Совет Иттифоқи таркибидалиги даврида ҳам Ӯзбекистонда қишлоқ хӯжалиги соҳаси оғир аҳволда бӯлган.

Гарчи бу даврда бир қатор кӯзга кӯринарли ишлар, жумладан, Тошкент трактор заводи, Тошсельмаш, Тошкент текстиль комбинати ва бошқа бир неча корхонаю ишлаб чиқариш масканлари бунёд этилиб фойдаланишга топширилган ҳамда янги иш ӯринлари яратилган бӯлса-да, юртимиздаги бундай корхоналар  Ӯзбекистон манфаати учун баҳоли қудрат хизмат қилмаганлиги туфайли қишлоқ хӯжалиги соҳасида жиддий ривожланиш ҳамда алоҳида эътиборга молик ӯзгаришлар бӯлмаган.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин қишлоқ хӯжалиги соҳаси тамомила инқироз ботқоғига ботиб қолди. Совет иттифоқи давридан қолган пахта монополиясига барҳам берилмади, аксинча янада кучайтирилди.

Худди иттифоқ давридагидек қӯшиб ёзишлар ва бошқа кирдикорлар давом эттирилди. Соҳада малакали кадрлар бӯлмагани, еру элнинг тилини яхши биладиган, теран англайдиган, ерни сӯзлата оладиган йирик тадбиркору бизнесменларга ола кӯз билан қараш устун бӯлганлиги, хусусийлаштириш ишлари бир неча олигархлар томонидан олиб борилганлиги, давлат раҳбарининг қишлоқ хӯжалиги соҳасидаги нотӯғри сиёсати ва хато ислоҳотлари соҳанинг жиддий талафотларга учрашига олиб келди.

Сир эмаски, барча иттифоқдош республикалар каби Ӯзбекистон ҳам бозор иқтисодиётига ӯтишнинг мураккаб даврига рӯбаро келди. Бироқ амалдаги ҳукумат Ӯзбекистоннинг аграр республика эканини инобатга олиб, юртимиздаги қишлоқ хӯжалигига ихтисослашган йирик корхона ва ишлаб чиқариш масканларини сақлаб қолиш ӯрнига уларни парчалаб юборди.

Шу тариқа фақат СССРда эмас, унга қӯшни республикаларда ҳам машҳур бӯлган, ярим миллионга яқин ишчилар ишлайдиган  Тошкент тӯқимачилик комбинати илгариги мавқеини йӯқотди.

Орқама орқа Тошсельмаш заводи, Ӯзбекхлопкамаш заводи, Тоштекстилмаш заводи, Тошкент трактор заводи ва бошқа завод ва фабрикалар бӯҳронга учраб, уларга тегишли мол мулку техникалар бир ҳовуч олигархлар томонидан талон-тарожга учради.

Бу ҳам етмаганидек янгидан ташкил топган фермер хӯжаликларига амалда иқтисодий эркинлик берилмади. Пахта мавсумида мажбурий меҳнат Совет Иттифоқи давридагидан кӯра янада авжланди. Бошқа соҳалар каби қишлоқ хӯжалиги соҳасини ҳам  қоғозбозлик, сафсатабозлик, маддоҳлик, ялтоқлик забт этди.

Бугун қишлоқ хӯжалиги соҳасидаги камчиликлар ҳокимларни, масъул шахсларни ишдан бӯшатиш, уларга хайфсан эълон қилиш билан барҳам топмайди. Сизу бизни боқадиган ерга нисбатан, деҳқону фермерларга нисбатан муносабатлар тубдан ӯзгарсагина камчилику нуқсонлар барҳам топади.

Бунинг учун мамлакатимизда мулкдорликка асосланган жамият қарор топтириш, ерларни ҳақиқий эгалари қӯлларига топшириш, фермеру деҳқонларнинг ризқ-рӯзига кӯз олайтишни узул-кесил йӯқ қилиш, ердору мулкдорларга эркинлик бериш, коррупцияга батамом чек қӯйиш шарт ва зарур.

Акс ҳолда, яна ҳокиму прокурорлар келаверади, кетаверади,  қишлоқ хӯжалиги соҳасида, айниқса, пахтачиликда ҳеч қандай ӯзгариш рӯй бермайди. Ӯзини ёрлақай олмаётган ӯзбегим ӯзгаларга пахта териш машиналарию мавжуд техникаларни пуллашда, амалдорлар бир-бирининг тагига, авом халқ эса амалдорлар тагига пахта қӯйишда давом этаверади.

Демак, Ӯзбекистон ва жаннатмакон юртимиз қишлоқ хӯжалигида  мулкдорлик йӯлга қӯйилса ҳамда мулкдорликка асосланган давлат барпо этилсагина ривожланиш сари юз тутади.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда суд раиси ёрдамчиси собиқ ички ишлар ходими томонидан азоблаб ўлдирилди

“Jahon.uz” нашри ишончли манбасига таяниб ёзишича, Сирғали туман Маъмурий ишлари бўйича суди Раис ёрдамчиси бўлиб ишловчи Обид Шомақсудов ўзининг таниши, собиқ ЙҲХ ходими, ...

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...

Ўзбекистонда «георгий лентаси» ўрнига «шараф лентаси»ни тарқатиш акцияси бошланди

Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан Иккинчи жаҳон урушида матонат кўрсатган ҳамюртларимизга эҳтиром рамзи сифатида "Шараф лентаси"ни улашиш акцияси бошланди. Бу ҳақда ...