ОАВ: Нью-Йорк воқеаси ва ўзбеклар

2017 йил 31 октябрда Нью-Йоркда автоулов билан содир этилган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди, ўндан зиёд киши жароҳатланди. Ушбу ҳужум Нью-Йоркда 2001 йил, 11 сентябрда Жаҳон Савдо марказининг эгизак биноларига қилинган ҳужумдан кейин амалга оширилган энг қонли террор ҳужум экани айтилмоқда. Ҳужумда гумонланиб, тошкентлик Сайфулло Соипов ҳибсга олинди. 29 яшар Соипов 2010 йилдан буён АҚШда яшаб келган.

Сайфулло Сопов ким?

Бугунги кунда унинг шахси ҳақида бутун дунё матбуоти ёзиб келмоқда.

Jahon”  ахборот агнетлигининг ёзишича Сайфулло Соипов 1988 йили Тошкент шаҳрида туғилган.  2005-2009 йилларда Тошкент молия институтида ўқиган. Иш фаолиятини “Sayohat” меҳмонхонасида бошлаган.

kun.uz сайти эса Republic нашрига таянган ҳолда Сайфулло Соиповнинг асли Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган шаҳрида туғилганини ёзди.

Фаоллар террорчининг Facebook’даги аккаунтини топишга муваффақ бўлган. Ҳозир у блокланган, бироқ Republic унинг сақланиб қолган нусхалари билан танишган.

Соиповнинг танишлари ўз аккаунтларида яшаш жойи сифатида Тошкент ва Ўшни кўрсатишган. Умумий ҳисобда Соиповнинг дўстлари сафида 23 киши бўлган. Улардан бири Republic’га Соипов бир муддат Ўшда яшаганини тасдиқлаган, деб ёзади kun.uz

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Соипов 2010 йилда АҚШга “Грин-карт” лотереяси орқали виза олиб жўнаб кетгани айтилди. Шу давргача бирор террористик гуруҳ ёхуд оқимлар таъсирида бўлгани аниқланмаган. Ўтган етти йил ичида у Ўзбекистонга ташриф буюрмаган ва яқин қариндошлари билан учрашмаган.

АҚШда бўлган пайтида Соипов Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги консуллик идорасига учрамаган, ҳеч қандай расмий ҳисобда қайд этилмаган.

Соипов АҚШда радикаллашганми?

Сайфулло Соиповни Тошкентдаги маҳалласи аҳли у ҳақда илиқ фикрларни билдирган. Ҳеч қандай шубҳа уйғотувчи иш билан шуғулланмагани, қўшниларга яхши муомала қилгани таъкидлангани хабар қилинган.

Исми очиқланмаслиги шарти билан “Озодлик”ка гапирган Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидан бири мулозими 1 ноябрь куни Соиповнинг ота-онаси ва 17 яшар синглиси сўроқ қилинаётганини билдирган

Қўшнилари “Озодлик” билан суҳбатда Соиповнинг оиласи диндан йироқ экани ва савдогарлик билан тирикчилик қилишларини айтган.

“Озодлик”нинг аниқлашича, 29 ёшли Сайфулло Соипов 2010 йилда АҚШга кетишидан олдин ота-онаси ва уч синглиси билан Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида яшаган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса “АҚШга кўчиб боргач, Сайфулла Соипов одамови бўлиб қолган, радикал гуруҳлар таъсирига тушган”, деб билдиради

Озодликка интервью берган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур ҳам бундай ҳужумни содир этаётган ўзбекистонликлар мамлакат ичкариси эмас, ташқарисида радикаллашган, деган фикрни билдирди

АҚШ матбуотида Сайфулло Соиповни  Флорида штатининг Тампа шаҳрида  қонуний яшаб келгани айтилади.

Uber ширкати Соиповнинг ҳайдовчи бўлиб ишлаб келганини тасдиқлаган.

Жаҳон ОАВлари ёзади

New York Times рўзномасининг уч нафар расмийдан иқтибос келтиришича Полициянинг қайдларига кўра, у ўтган йили Миссурида йўл ҳаракати қоидаси билан боғлиқ жарима туфайли ҳибсга олинган.

Нью-Йоркдаги ҳужум шуни кўрсатмоқдаки, «Марказий Осиё ўсиб бораётган терроризм манбаига айланиб бормоқда», дея ёзди The Wall Street Journal. Ўзбекистон фуқароси 29 ёшли Сайфулло Соиповнинг Нью-Йоркда амалга оширган ҳужуми оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳат олди. Нашрнинг таъкидлашича, «жиҳодчилардан илҳом олган кучсиз иқтисод ва сиёсий эркинликлар чекланган Марказий Осиё мамлакатларининг ёшлари радикализмга оғиб кетишмоқда». Бироқ Reuters, Соиповни яхши ҳаёт орзусида собиқ совет республикасини тарк этган ўзбек эркакларининг “унитилган авлоди” вакили дея тасвирлар экан, унга “ғарбга мослаша олмаслик ва тўғри диний таълим олиш” етишмаганлини қайд қилди.

USA Todayнинг эслатишича, шу йилнинг апрел ойида Ўзбекистон фуқаросининг ҳужуми оқибатида Стокҳолмда тўрт киши ҳалок бўлди ва 15 киши жароҳат олди. Янги йил арафасида қуролланган ўзбек Истанбулдаги тунги клубда 39 кишини ўлдирди. Баҳорда эса этник ўзбек Санкт-Петербург шаҳридаги метрода портлаш уюштирди, 15 киши ўлди.

«Нью-Йоркда юз берган ҳодиса – бу, шубҳасиз Ўзбекистон расмийлар олиб боргандиний сиёсатнингмуваффақиятсизлигидир», дея ёзди Le Monde. Нашрнинг таъкидлашича, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари — Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вап Қозоғистондаги иқтисодий муаммолар ва коррупция ёшларни пул топиш мақсадида Россиягак етишларига ва террор ёки экстремистик гуруҳлар сафига киришларига мажбур қилмоқда.

Нью-Жерси штатидаги Паттерсон шаҳрида Соипов яшаган уй яқинида Умар масжиди бор. Бироқ, бу масжидда Соипов намоз ўқигани борасидаги хабарларда қарама-қаршиликлар бор. Айрим қўшниларининг айтишича, у масжидга қатнаган, бироқ кўпчилик намозхонлар уни ҳеч қачон бу ерда кўрмаганликларини айтишган, дея ёзди The Guardian.

CBS News телеканали ўз номини ошкор қилишни истамаган манбага таяниб, Соипов шифохонада терговчиларга, агар Манхэттендаги ҳужумдан сўнг қочиб кетишга муваффақ бўлганида эди, яна одамларга ҳужум қилиб, янада кўпроқ одамларни ўлдиришда давом этишини билдирган.

Айни пайтда, Дональд Трамп Манхэттендаги ҳужум муносабати билан, ўз шарҳларида Американинг жиноят ишлари бўйича одил судлов тизимини қоралаб, уни «ҳазил» ва «масхара» деб айтди ва «бу ҳайвон»ни Кубанинг Гуантанамо қўлтиғидаги Америка ҳарбий қамоқхонасига жўнатишга тайёр эканлигини қўшимча қилди, деб ёзади «New York Times». “Нью-Йоркдаги террорчи ўзининг касалхонадаги палатасига ИД байроғини илиб қўйишларини сўраганида, хурсанд эди. У саккиз кишини ўлдирди, 12 кишига оғир жароҳат етказди. УНИ ЎЛИМ ЖАЗОСИГА ҲУКМ ЭТИШ КЕРАК!” — деб ёзди Оқ уй раҳбари, ўз Twitter ида. Дональд Трамп диверсификация лотереяси доирасида грин-карталар тарқатишни бекор қилиш зарурлиги ҳақида ҳам баён қилди. «Santa Monica Observer» маълумотига қараганда, Сайфулло Саипов грин-карта ютиб олган ва 2010 йилдан бери АҚШда яшаб келган.

New York Times Сайфулло Саипов АҚШга келганидан сўнг, шимоли-ғарбий Цинциннатига яқин жойда, отасининг дўсти уйида яшаганлигини ёзмоқда. «У ўз мамлакатининг консулликда рўйхатдан ўтиш талабини инкор қилган. Унинг ўз ватанига қайтиш борасида ҳеч қандай режаси ҳам бўлмаган», деб ёзади, ушбу нашр.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикри

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси диний фаол, ҳозирда АҚШда истиқомат қилувчи Мирахмад Мўминов ўзининг фейсбук саҳифасида Сайфулло Соипов ҳақида баъзи маълумотларни ёзган.

“Бу йигитни аввал танирдим, ўзини радикал қарашлари туфайли бир неча марта бошка ўзбеклар билан уришиб, талашиб юрар эди. Бундан икки йилча аввал Нью Йоркда ҳибсга олинган 5 та ўзбек билан якин алоқада бўлган”, деб ёзади у.

Мазкур мавзу ижтимоий тармоқдаги бошқа ўзбек фойдаланувчилари томонидан ҳам тез тез муҳокама қилинмоқда.

Мухолифатчи Сафар Бекжон ўз саҳифасида бу ишлар одамларнинг онгини захарловчи дори воситасида амалга оширлмоқда деган фикрда

“Зомби деган наркотика-дори иҳтиро килинди. Бу дори атеистни ИШИДчи қилади. Бу дорини исталган одамга бериб мияси керакли тамонга йўналтирилиши мумкин. Бу ҳакдаги видеодаларда илмий тадқиқот килинганлигини кўриш мумкин. Бу дори Ўзбекистонга ҳам кириб борди. Ҳозир оз дозада. Агар диктатура давом этса оммавий қатлиомларда бу дори роль олиши мумкин. Русларда ҳам бор бу доридан. Пассив Зомби русларники. Одамларни маймун қилиб қўяди. Циркдаги маймундай. Давлатлар, ҳалклар таҳлика остида. Катта давлатларга ем бўлиш ҳавфи кучли”, деб ёзади у.

Ҳозирда чет элда яшовчи ўзбекистонликлар томонидан диний маърифий йўналишда ташкил қилинган “Қалам” жамияти аъзолари ҳам ушбу воқеа юзасидан видео баён тарқатдилар.

Бундай мудҳиш жиноятни амалга оширувчи ҳақида ҳозиргача тарқалган маълумотларга қараганда, у кимсанинг Ислом умматини ич-ичидан кемирмоқчи бўлаётган бузғунчи тоифаларга мансуб ёки уларга хайрихоҳлиги айтилмоқда. Бу маълумотлар тасдиқланса, ушбу жиноят Ислом ва мусулмонларга зарар бериш мақсадида атайлаб уюштирилганини англатади”, дейди “Қалам” жамиятининг билдирувида

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Нью-Йорк шаҳрида амалга оширилган теракт ижрочисига тайинланадиган жазо хусусида ўз фикрини билдирди. У Сайфулло Соиповга олий жазо тайинлаш тарафдори эканини маълум қилди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

«Нью-Йорк теракти ижрочиси ИШИД байроғини палатасига осишларидан хурсанд бўларди. У 8 кишини ўлдириб, 12 кишини жароҳатлади. Уни қатл қилиш керак», дея ёзган Оқ уй раҳбари твиттерида.

Бошқа бир Америкалик дипломат Марк Аскуино твиттер саҳифасида шундай ёзади:

“Ўзбекистон янгиликларда. Аммо афсуски, ижобий холда эмас. Оммавий ахборот воситалари кечаги мудҳиш автомашина воситасида амалга оширилган ва саккиз киши ҳаётини барбод қилган ҳужум ҳақида ёзишаркан, қотилнинг Ўзбекистондан кўчиб келганига урғу беришяпти.

2001 йил 11 сентябрь фожеаси юз берганда мен Тошкентда эдим. Ўшанда ўзбекистонликлар юртимизда бўлиб ўтган фожеа кетидан бизга кўрсатган ҳамдардлик ва меҳр-оқибатни ҳеч эсдан чиқармайман. Ҳужум бўлиб ўтганидан бир неча соат ичида Америка элчихонаси гуллару ҳамдардлик мактубларига тўлиб кетган. Ўзбекистонликлар мен ва рафиқам билан кўришганда бўлиб ўтган мудҳиш воқеа юзасидан афсусда эканликларини билдиришарди. Қурбон бўлганлар ичида ўзбеклар ҳам бор эди.

АҚШ грин карта лотереяси кўплаб ўзбекистонликлар бу ерга кўчиб келишига имкон яратади. Улар жуда меҳнаткаш, ватанпарвар одамлар ва улар бизнинг кўпмиллатли жамиятимизни янада бойитиб юришади. Бир аҳмоқ инсон қилмишларини у келиб чиққан миллат билан боғлаш нотўғри. Шунингдек, бу фожеадан фойдаланиб, грин карта лотереясига таҳдид солиш уят”.

Федерал маҳкама протоколи

“Би-Би-Си” сайти Федерал маҳкама протоколидаги маълумотлар билан бўлишган.

Унда ёзилишича:

  • Нью-Йоркдаги ҳужум бундан икки ой бурун режаланган ва ўтган ой ижарага олинган юк машинаси воситасида амалга оширилган.
  • Ҳужумчи кўчада одам кўп бўлишини билиб, атайдан Хэллоун байрамини танлаган.
  • Бундан ташқари, “Бруклин кўприги”ни ҳам нишонга олмоқчи бўлган.
  • Ҳужумдан аввал юк машинасига ИШИД байроғини илмоқчи бўлган. Аммо ўзига эътиборни тортмаслик учун бу режасидан қайтган.
  • Қўл телефонида ИШИДнинг зўравонликлари акс этган 90 та видео топилган.
  • Гумондор, айниқса, ИШИД лидери ал-Бағдодийнинг бир даъватидан кўп таъсирга тушганини айтган.
  • Бу даъватида ал-Бағдодий Ироқда берилаётган қурбонлар учун қасос олишга чақирган.

Аудиолар