16 нафар Ўзбекистон фуқаролари озод қилинди

Қозоғистон Республикасининг Қўстоной шаҳрида полиция томонидан маҳаллий тегирмон комплексида эркинликдан ҳоли ҳолда ишлаган 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари озод қилинди.

Мазкур хабарнинг тўғрилигини “Қозоғистон жинсий ва репродуктив саломатлик ассоциацияси”нинг Қўстонойдаги филиали ходими Александр Косюк Sputnik Қазақстан мухбирига тасдиқлаган.

Косюкнинг айтишича, озод қилинганлар орасида чақалоқли аёллар ҳам бўлган. Махсус операция ўтказиш жараёнида полиция ходимлари тегирмон комплексида 18 нафар чет эллик фуқаролар ишлаётгани аниқланган.

Бироқ улардан икки нафари бизнесменнинг устидан шикоят-ариза ёзишдан бўйин товлаган. Текширув давомида чет элликлар шахсни тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжат кўрсата олмаган.

Чунки бизнесмен уларнинг ҳужжатларини олиб қўйиб, сейфда сақлаган. Мазкур иш юзасидан судгача тергов-суриштирув ишлари бошланган. Аммо шундай бўлса-да, Қўстоной полицияси ушбу ишга доир ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Александр Косюк, шунингдек, озодликка чиққан ўзбекистонликларни юқорида тилга олинган ташкилот ёрдамида ижарага олинган уйга жойлаштирилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда ишсизликка қарши кураш жиддий тарзда йўлга қўйилмагунча, ҳар хил соҳаларда ишлаётган фуқаролар кўнгилдагидек ижтимоий таъминотга эга бўлмагунча, янги иш ўринларини ташкил этиш илинжида юрган тадбиркорлару ишбилармонларнинг фаолиятларию ғояларига қарши ҳар хил тўсқинликларга барҳам берилмагунча, хусусий корхонаю ишлаб чиқариш масканлари раҳбарлари бошида ҳар хил органу ташкилотлар ҳодимлари тегирмон тошини айлантиравериишига тамоман чек қўйилмагунча бу каби кўргуликлардан қутулиш мураккаблигича қолаверади.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ҳудудларида “хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш учун хитой 1 миллиард доллар ажратади

Шу йилнинг 24 сентябрь куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул ...

Компьютерлар ўқишни тушиниш борасидаги имтиҳонда одамларни ортда қолдирди

Хитойнинг Alibaba ва Американинг Microsoft компаниялари баёнот билан чиқиб, ўзларининг компьютер дастурлари ўқиб чиқилганларни тушиниш масаласида ўтказилган имтиҳонда ...

Германияда россия тарафдорларининг намойишчилари бўлиб ўтди

10-апрель куни Германиянинг бир қанча шаҳарларида Россия тарафдорларининг митинглари бўлиб ўтди. Ганновер ва Франкфуртда уларнинг сони бир неча юз кишига етди. Улар «адоватни ...