АҚШ мамлакатга Ўзбекистон фуқароларининг киришини тақиқлаб қўйиши мумкин

Оқ уйда Ўзбекистон фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатига қўшиб қўйилиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти. Оқ уйнинг матбуот котиби Сара Сандерс журналистларнинг саволларига жавоб бера туриб, шу ҳақда хабар қилди.

«Айни пайтда биз бунга чақирмаяпмиз, лекин, албатта, биз буни истисно қилмаймиз ҳам», – деди Сандерс.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Нью-Йоркда ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов юк ташувчи пикапда велосипедчилар устига бостириб борди. Натижада 8 киши ҳалок бўлди ва 12 киши жабрланди. Полиция ушбу можарони теракт деб тан олди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз уйида бегона журналист

Бугун пойтахтда яшаб келаётган вилоятликларнинг аксариятини прописка муаммоси қийнаб келади. Тушунганингиздай, мен ҳам ана шундай “бахтлилар” сафидаман. Қишлоқдан 2000 йилда ...

Зиёлилар маддоҳликни касб қилса…

Сурат nurullohuz.com сайтидан олинди "Битта муштга айланмай, биз дастмиз ёлғиз-ёлғиз, Тӯзим косаси янглиғ тӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз. Турку Турон тиклангай, ӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз, ...

Ўзбекистонга лўлилар қаердан келиб қолган?

Ўзбекистон лўлилари баъзи сабабларга кўра Европа, Яқин Шарқ ва Россиядаги “циган” суперэтноси билан қиёсланган бўлиб, уларнинг таркибий қисми сифатида кўрилади. Лекин аслида ...