“Қўлингиздан келса, Мирзиёевдан бошлаб чора кўринг”

Ўзбекистондан нашр этилувчи fayzbog.uz сайти Тошкент шаҳар ички ишлар терговчисига интернетда билдирилган фикрларга нисбатан қонунуний чора кўрилишига муносабат чоп қилган. Унда муаллиф Давлат Назар прокурорларни ўғри деган Президент Мирзиёев ҳам туҳматчими, дея савол ташлайди.

Мақола bbc.com сайтидан олинди.

Мақолага Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг ички ишлар идораси терговчисига нисбатан “туҳмат қилган” Facebook фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақидаги гаплари асос бўлган.

Facebook фойдаланувчилари терговчини порахўр деган эди.

Муаллиф ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фаолиятига танқидий фикр билдириш туҳмат, дея чора кўрилса ишни Президент Мирзиёевдан бошлаш керак, дейди.

“Фақат жаноб Тошхўжаев сиз қонуннинг барча учун барабарлик принципидан келиб чиқиб ишни Президентимиздан бошланг!”, деб ёзади у.

Давлат Назар фикрига далил сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил август ойида Тошкент вилоятига ташрифи якунида прокурорларга нисбатан айтган гапларини келтиради.

“Мен ўзи прокурор деган одамни, кечирасизлару, жуда ёмон кўраман. Буни очиқча айтяпман, нимага десангиз мен район ҳокими бўлганман, вилоят ҳокими бўлганман. Бу ноинсофларни ғўддайишини, прокурорча бўлиб дарров юриши ўзгариб қолишини, одамни менсимаслигини жуда яхши биламан. Ўзи энг катта ўғри улар”, – деган эди Шавкат Мирзиёев.

Мақола муаллифи Тошкент милицияси расмийси нима сабабдан Президентнинг бу гапларига муносабат билдирмаганлиги билан қизиқади.

“Хўш сизнингча, Президентнинг бу айтган гаплари ёлгонми? Балким туҳматдир? Йўқ!!! Бу гаплар ҳуқуқни муҳофазаси билан боғлиқ органларидаги ҳақиқий аҳволини кўрганидан ва билганидан кейин вулқон каби юракдан беихтиёр отилиб чиққан туғёнлари эди. Сиз эса ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдиришга интилаётганларни “тилини кесишни” истаяпсиз!! Эндигина ўз дардини ва фикрини айтишни ўрганаётган жабрдийда ҳалқимизни яна кўр ва сақов қилишни истаяпсиз! Агар ижтимоий тамоқдагиларни ўз фикрини билдирувчилар деб эмас, туҳматчилар деб ҳисобласангиз, унда ишни қўлингиздан келса Президентдан бошланг,” дея хитоб қилади Давлат Назар.

Олдинроқ Сергели тумани терговчиси унга туҳмат қилган фуқароларга нисбатан қонуний чоралар кўришни сўраб мурожаат қилгани маълум бўлган эди.

“Биз мурожаатни қабул қилиб, туҳмат қилганларни топиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўриши учун шаҳар прокуратурасига топширдик. Агар интернет фойдаланувчилари бизнинг ходим айбланувчидан қандайдир мукофот олганини даъво қилишса, далил келтиришсин. Бизнинг қонунчиликда туҳмат ҳақида модда бор. Фойдаланувчилар терговчини порахўрликда айблашди. Биз эса, бунинг туҳмат эканини исботлаш ниятидамиз”, деган эди Дониёр Тошхўжаев.

Тошкент шаҳар ИИББ 2 ноябрда ўтказилган матбуот анжуманида мазкур иш юзасидан олиб борилаётган суриштирув ишлари қайси босқичда эканига ойдинлик киритган.

Ички ишлар расмийси Дониёр Тошхўжаев мазкур ишнинг деярли 80 фоиз якунига етиб қолганнини билдирган.

Унда 200 га яқин Facebook фойдаланувчисининг ёзган фикрлари ўрганилган. Шундан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг туҳмат қилиш моддасига мос тушувчи ҳолатлар бўйича 10 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар тўпланганидан сўнг, кўриб чиқиш учун шаҳар прокуратурасига тақдим этилиши маълум қилинган.

Олдинроқ Ички ишлар вазирлиги тизимидаги матбуот хизмати ходимлари туну кун интернет тармоқларида ўтириб ички ишлар идоралари ходимлари обрўсига нисбатан салбий фикрларни топиш ва уни билдирувчиларга қарши зудлик билан чора кўриш топшириғи берилгани ёзилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўқитувчилар қоғозга кўмилиб қолган. ишонмасангиз, мана исботи!”

"Мен Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидан мактуб йўлламоқдаман. Нафақат Самарқанд, балки бутун республикада мактаб ўқитувчилари қоғозга кўмилиб қолган. Айниқса, 2005 йилдан ...

Депутатлар ўзбекистон еоиида кузатувчи бўлиши учун овоз беришди

Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда ...

Қачонгача оддий маҳсулотларни импорт қиламиз?

Божхона хабарларини ўқиб ўтиргандим, бир рақам эътиборимни тортди. 2019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 74 минг донадан ортиқ канцелярия бўрлари импорт қилинибди. Оқибатда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400