Мустақиллик чироқлари қачон порлайди?!

Азиз замондошим, Тошкент метрополитэни ҳақида нималарни биласиз?!

Ёки метрополитэнга тушган бўлсангиз (қачонлардир бўлса ҳам) илк таассуротларингизни эслаб кўрингчи,  бу ҳақда нималар дея оласиз?

Ўзимнинг илк таассуротларимни эслайдиган бўлсам, улар шу қадар ёрқин, фусункор, сирли, сеҳрли ва муъжизакор эдики, Ҳиндистонлик машҳур киноактриса таърифи билан айтганда, гўё эртаклар шаҳарчасига тушиб қолгандек эдим. Ўзбекистонда бўлиб ўтган халқаро кино анжуманга ташриф буюрган  ҳинд кино санъаткорига юртимиз бўйлаб саёҳат давомида энг ёққани, унутилмас таассурот қолдиргани бу бизнинг метрополитэнимиз бўлганлиги ҳақидаги мақолани ўқувчилик йилларимда газетада ўқиган эдим. Ўрта мактабни тамомлаб, ( ўтган асрнинг 80- йиллар охирлари) олийгоҳга ўқишга кириш учун пойтахтга  келганимда илк метрога тушган куним  мен ҳам муъжизакор эртаклар шаҳарчасига тушиб қолгандек  ҳис қилганман ўзимни…

 Бир-биридан тоза ва озода бекатлар, сенга ўта хайрихоҳ ва хушмуомула ходимлар, у ёқдан бу ёққа пишқириб елаётган “ ўзи юрар” поездлар, янаям энг ҳайратланарлиси эртаклардаги гўёки бал базмлари уюштириладиган муҳташам саройларни эслатувчи  фусункор нур сочиб, атрофга ёруғлик таратаётган беҳисоб қандиллар!..

 Ана шу жойда айни қайси метро бекати ҳақида гапираётганимни бир оз англолмай, хаёлан, бекатлар аро ахтариниб қолдингиз, тўғрими? Бир пайтлар Ҳиндистонлик кино юлдузини ҳайратга солган “Ленин номли майдон станцияси” дея аталувчи, ҳозирда “Мустақиллик майдони” номи билан юритилувчи бекат ҳақида гапираяпман.

 Тошкент метрополитэни буюк халқсевар ва юртсевар раҳбар Шароф Рашидов номи билан чамбарчас боғлиқ. Тарихий ҳужжатларда айтилишича, Ўзбекистонда ҳам ер ости йўлини қуриш учун Марказ.Қўмдан рухсат олиш осонликча ҳал этилган масала бўлмаган. Чунки беҳисоб маблағ талаб этилар эди ва яна бир қанча сиёсий, мафкуравий масалалар.  Ана шу масъулиятли аммо ўта фахрли ва шарафли вазифани амалга оширишда Рашидов ўзининг, оқилона сиёсий маҳоратини ишга солади. Тошкентда метрополитэн йўлини қуришга Ўзбекистоннинг ўз маблағи етади, рухсат берсаларингиз бас, бу қурилиш буюк халқлар дўстлигига ҳам хизмат қилади, деган мазмундаги фикрларини ўша давр сиёсатига мослаб ифодалай билади. Халқ фаровонлиги йўлидаги улуғ вазифа муваффақиятли амалга оширилади.

Ўша даврда ҳам, хозирги пайтда ҳам Тошкент метрополитэни собиқ иттифоқ мамлакатлари орасидаги имкониятлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бизнинг фахримиз!

Мустақиллик йилларида “Мустақиллик қурилиш обеъктлари”дастури асосида бошқа бунёдкорлик қурилишлари қаторида метрополитэн қурилиши ишлари ҳам  янаям жадаллашиб кетди. Янги – янги ер ости йўллари, бекатлари бунёд этилмоқда…

Аммо негадир, аммо негадир “Мустақиллик майдони” бекатидаги қандиллар бир пайтлардагидек нур сочиб порламайди. Ҳеч аҳамият берганмисиз, бекатга ўрнатилган уч қатор қандилларнинг фақат бир қаторигина, уям бўлса, бир пайтлардагидек нурафшонлик билан эмас, хирароқ нур сочиб турибди. Қолган икки қатори эса мана неча йиллардан буён бутунлай ўчирилган.

Ҳақли савол туғилади: ХЎШ, НИМА УЧУН?

Маблағ етмайдими? Нихоятда замонавий ҳам классик услубдаги ўта бой дизайн асосидаги шунча муҳташам бунёдкорлик қурилишлари амалга оширилаётган бир пайтдая. Ёки электр энергиясини тежаяпмизми? Тунги Тошкент тадбиркор, ишбилармонлар томонидан минглаб турли ёритгич ва чироқлар ёрдамида реклама масканига айлантирилаётган бир пайтдая. (Бунинг устига метро хизмати куну тун узлуксиз ишламайди. Шаҳар фуқароларининг тунги уйқу дам олиш вақтида метро хизматининг то тонгача тўхтатилиши метродаги электр тармоқлари ва ёритгичларининг ҳам дам олиш ва “электр энергиясини тежаяпмиз” дегувчи баҳонакашларнинг асоссиз важ- карсонларига  тўла жавоб беради. Қолаверса, келинг мана шу жойда майдалашмайлик. Мустақилликка эришган мамлакат учун бу каби баҳоналар олдинги давр билан таққослайдиган бўлсак, уят ҳисобланади.)

Балки, янаям тўғрироғи,  электр энергияси таъминотимиздаги муаммолар туфайлидир. Ахир вилоятларда тез – тез чироқ ўчиб қолиши, айрим чекка қишлоқларга электр қуввати умуман етиб бормаётгани ҳеч биримизга сир эмаску. “Мустақиллик майдони” бекатидаги аҳвол ҳам  ушбу ҳолатларнинг бир кўринишидир. Умуман олганда, шундай десаям бўлади, аммо бу жавоб ҳам ўзини мутлақо оқламайди.

Чунки метро пойтахтда жойлашган, ҳар куни юзминглаб мижозларга хизмат қилади, бунинг устига бошқа бекатлардан фарқли ўлароқ “Мустақиллик майдони “ бекати буюк неъмат Истиқлолимиз шарафига қўйилганини унутмайлик. Шундай экан, ўзининг минглаб ва миллионлаб йўловчиларининг онгу шуурини, қалбини, руҳияти ва ҳаётини гўёки бахтини ёрита олишга қодир бебаҳо имконият тимсоли сифатида “Мустақиллик майдони” метро бекатининг чироқлари, муҳташам қандиллари тўлиқ ёритилиши шарт.

Ҳар сафар шу метро бекатида тўхтаганимда ёки тез юрар поездларида бошқа бекатларга ўтиб кетаётганимда хиралашиб, гўёки чанг босиб, қорайиб қолгандек таассурот уйғотадиган қандилларини артиб, ювиб тозалагим келади. Қандилларнинг муъжизакор нур сочиб, порлашига (!) эришгим келади.

Шароф Рашидов даврида қуриб битказилган метро бекатлари ўз номларига мувофиқ равишда тимсолий безатилган. Архитектура ва дизайнерлик ишларида мукаммаллик бор. Биргина “Косманавтлар” метро бекатини олайлик, йўловчиларда ҳақиқий космос таассуротларини уйғотади.

Тўғри, бугунги метро бекатлари турли реклама воситалари билан жиҳозланган. Аммо ҳар бир бекатнинг номланишидан келиб чиққан ўз рамзий моҳияти, кўриниши ҳам бўлиши керак. Жумладан, “Мустақиллик майдони” бекатининг ҳам. Бу айни сиёсий, мафкуравий, миллий ва манънавий  масала. Асл мақсад ва ғояларимизни ўзида мужассам этувчи, миллионларнинг онгига таъсир этувчи, давлат аҳамиятига молик, муҳим сиёсий масала.

Келинг, яна чироқлар мавзусига қайтамиз.

Ҳар сафар “Мустақиллик майдони” бекатида тўхтаганимда ёки тез юрар поездларда бошқа бекатларга ўтиб кетаётганимда хиралашиб, гўёки чанг босиб, қорайиб қолгандек таассурот уйғотадиган қандилларини артиб, ювиб, тозалагим, қандай бўлмасин, қандилларнинг мўъжизакор нур сочиб, порлашига(!) эришгим келади…

Муаллиф: Дилфуза Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

786 млн сўм божхона тўловидан қочган самарқандлик тадбиркор 8 йилгача қамалиши мумкин

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда «Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона постида навбатдаги ...

Энди артистлар тўйдан топган даромадидан солиқ тўлайди

2020 йил 1 январдан қўшиқчилар, ҳа, ўша бирровга бориб, кўкида оладиганлар даромадидан солиқ тўлайди. Холис фикр каналининг манбасига кўра, ҳукумат даражасида бўлиб ўтган ...

Европада ёқилғи нархи кўтарилиб, норозилик намойишлари кучаймоқда

Европада бензин нархининг кўтарилишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда. Испаниялик ҳайдовчилар ва француз фермерлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400