Москвада 6 нафар Марказий осиёлик қурувчи тириклайин ёнди

Москвада содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши қурбон бўлди, бир киши омон қолди. Маълумотларга кўра, қурбонлар Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларидир. Кузатувчилар қиш мавсуми келиши билан бу каби ёнғинлар кўпайишини айтмоқда.

Манбаа: bbc.com

“Навбатчилик қисмимизга Складочная кўчасидаги ёнғин ҳақидаги хабар 6 ноябрь куни 2:25 да келиб тушди. Ёнғин бартараф этилгунга қадар аланга 12 кв.м га тарқалган. 6 нафар киши олов ичида қолиб кетган”, дея маълумот берди Би-би-сига Россия Федерацияси ФВВ навбатчилик қисми.

Москванинг шимолида Москва-Бутырская поезд йўли бекати ҳудудидаги маиший уйда содир бўлган ёнғиннинг сабаби электр иситгичнинг қисқа туташувидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳудуддаги қурилишда ишлаб яшайдиган Марказий осиёлик ишчилар ёнғин оқибатидаги тутундан буғилиб ўлганликлари тахмин қилинмоқда.

Ёнғин соат 2:40 ларда ёнғин бартараф қилинган.

“Ёниб кетган маиший уй ичдан 5 эркак ва 1 аёлнинг жасади топилган. 1 киши эса омон қолишга муваффақ бўлган. Айни пайтда воқеа жойида тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дея маълумот берди Тергов қўмитаси матбуот хизмати.

Шу билан бирга қурбонларнинг шахслари аниқланмоқда.

Кузатувчилар қиш мавсуми келиши билан мигрантлар истиқомат қиладиган жойларда бу каби ёнғинлар кескин кўпайишини айтишади.

Ёнғин хавфсизлик техникаси талабларига жавоб бермайдиган ва кўпинча вагонлардан ясалган уйлар ҳамма ўз билганича иситишга ҳаракат қилади.

Шу йилнинг июль ойида Россиянинг Колпино шаҳридаги ёнғинда етти нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлганди.

У ёнғин сабаби ҳам электр симларидаги қисқа туташув эканлиги айтилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия — хитой  чегарасида «олтин кроссовка»ли сайёҳ қўлга олинди

Чита (Россия) божхона ходимлари Хитойга 1,8 килограм олтинни яширинча олиб ўтишга уринган россиялик аёлни фош қилди, деб ёзади «Хабар.уз». Шунча олтини борлигини аёлнинг ўзи ...

Буюк турклар.чингизхон ҳақида бир сўз.

Чингизхонни бизга мактабда босқинчи ,қонхўр деб ўқитганлар.Темурни ҳам шундай ўқитганлар. Биз бунга ишонардик. Ўшанда бу Москва сиёсати эканлигини тушинмаганмиз.Москва ...

Шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқарган ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди

Муҳаммаджон жарроҳлик амалиётидан сўнг Бир ярим ойлик МуҳаммаджонРашидовни жарроҳлик операциясидан сўнг “ўлди” деб, яқинларига топширган дўхтирлар ҳаракати устидан Қашқадарё ...