Москвадаги “вагон уйлар” да ёниб кетганлар кимлар?

6 ноябрь куни эрталаб ёнғин содир бўлган Москва шимолидаги “Москва – Бутырская Товарная” станцияси яқинида жойлашган Складочная кўчасига борганимизда, қурилиш ёнига жойлаштирилган қатор вагон-уйлардан чиқаётган ўнлаб меҳнат муҳожирларини кўрдик. Ҳудуд атрофи ўралган, қоровул раҳбарият ичкарига журналистлар ва ёт кишиларнинг кириши тақиқлаганини айтди.

Мақола Би-Би-Си сайтидан олинди

Тергов қўмитаси ва полиция ходимлари, қутқарувчилар туни билан шу ерда эдилар. Ҳаммалари тонг ёришганда тарқалишди. Бизга эса маълумот бериш мумкин эмас, – дейди ҳудуд қўриқчиси.

 Кимга қулай, кимга хавфли “вагон”лар

“Элит69строй” МЧЖга қарашли 18 қаватли бино қурилишида иш одатдагидек давом этмоқда. Меҳнат муҳожирларининг бахтсиз ҳодисаларда қурбон бўлишлари ҳоллари содир бўлиб туриши сабаб, бу фожеага ҳам жиддий эътибор қаратилмади.

Қурилиш ташкилотлари одатда ўз ишчиларини вагон уйларга жойлаштиришади. Қурилиш майдони четроғига жойлаштирилиб, овқатланиш ва ювиниш учун баҳоли қудрат шароит яратилади. Шу ернинг ўзига биоҳожатхоналар ўрнатилади. Бир уйчага 8-10 кишигача сиғдирилади.

– Металл вагоннинг биттаси ўртача 50 минг рубль (800 доллар)га сотиб олинади. Ишчиларимизга ҳар гал уй ижара олиб жойлаштиришдан кўра, бу анча арзонга тушади. Вагонларни ўн йиллаб ишлатиш мумкин, – дейди бригадир Адҳамжон.

Вагон уйларда яшаш қонунийми?

– Вагон уйлар яшаш учун яроқли деб топилиб, ҳудудий турар-жой фондида рўйхатга олинган бўлса, уларда яшаш қонунга хилоф эмас. Аммо 99% маиший уйлар шунчаки қурувчилик объекти сифатида руйхатга олинади, – дейди юрист Зарнигор Омониллаева.

Айнан шу сабабли қурилиш ташкилоти эгалари вагон уйларда ишчилар яшашини бекитишса, қурувчилар ишдан ажраб қолиш ҳавотирида текширувчиларга ёлғон гапиришга мажбур бўлишади:

“Квартирада яшаймиз”

– Унда қандай қилиб ишчилар вагонда тунда ухлаган куйи ёниб кетишаяпти? – дея сўрадик ишчилардан.

Улар елка қисишди.

Ҳудуд атрофида ишлаётган ўзбекистонлик ишчиларни суҳбатга тортдик. Улар вагон уйда яшашларини қисман тасдиқлаб, ёнғин қурбонларини танимасликларини билдиришди.

– Одам кўп, 200 дан ортиқ ўзбекистонлик ва тожикистонликлар ишлаймиз. Бунақа воқеалар бўлиб туради. Шароитлар тузук, фақат совуқ. Кечаси вагонни иситиш учун “плита” ишлатамиз одатда. Кундузи қалин кийиниб ишлайверамиз. Бу ёғи қиш, юқори қаватларда ишлаш қийинлашади, дейди – “альпинист” Муҳиддин.

“Қизил паспорт”ли ишчилар

ОАВ лар орқали тарқалган дастлабки маълумотларда ёнғинда қурбон бўлган 6 нафар ишчи Марказий осиёлик эканлиги хабар қилинган эди.

Айни пайтда маҳаллий ОАВлар ўз манбаларига таяниб, қурбонларнинг 2 нафари РФ фуқароси, бири украиналик ва қолган 3 нафари МДҲ давлатлари фуқаролари эканлиги ҳақида ёзишмоқда. Айрим манбаларда эса Аммо бу маълумотларни қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишларини олиб бораётган Тергов қўмитаси расман тасдиқлагани йўқ.

Қўлимиздаги маълумотларга кўра, ёнғин қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Келиб чиқиши бошқа давлатдан бўлган марҳум муҳожирларнинг айримлари Россия фуқаролигига эга бўлган.

– Одатда бирон ҳодиса содир бўлган вақтда ўзбекистонликлар жабрланса ёки қурбон бўлса, 48 соат ичида бизга маълумот келиб тушади. Мазкур воқеа юзасидан ҳеч қандай хабар олмадик. Миллати ўзбек бўлиб, бошқа давлат фуқароси бўлган воқеаларда ҳам фуқаролигига қаралади, – дея изоҳ берди Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси Матбуот хизмати раҳбари Алишер Усмонов.

Жабрланувчи жонлантириш бўлимида

Ёнғинда омон қолган бир киши Склифосовский номли шифохонага жойлаштирилган. Би-Би-Си у ерда бўлиб, жабрланувчининг шахси ва ҳолатини аниқлади.

51 ёшли ишчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида ҳозирча беҳуш қолмоқда.

– 30 даражали куйиш куйиш билан шифохонамизга келтирилган беморнинг умумий ҳолати қониқарли. Керакли муолажалар қилинаяпти, даволаниш бўлимига ўтказилганидан сўнг ҳолати ҳақида аниқ фикр билдириш мумкин бўлади, – дейди бўлим мудири Павел Брыгин.

Ҳодиса сабаби аввалига электр симларидаги қисқа туташув эканлиги айтилган. ФВВ қутқарувчиларининг ёнғин оқибатларини бартараф этиш чоғида вагон уйдан кабоб қўраси топилганлиги сабабли, қўра ўчирилмай қолганлиги бўлиши мумкин, деган тахминлар илгари сурилди.

РФ Тергов қўмитаси мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш очилгани ва суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган. Аммо ҳалигача 3 нафар қурбоннинг шахси номаълум қолаётир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА ...

Етти ёшли миллионер

Суратдаги болакай етти ёшда, исми — Райан. YouTube’да канали бор унинг — Ryan Toys Review деб номланади. Канал, албатта, болакайнинг ота-онаси томонидан юритилади ва унга ...

Астраханда 25 нафар ўзбек қулликдан озод бўлди

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Донудаги бош консулхонаси вакиллари Астрахан вилоятида 25 нафар Ўзбекистон фуқаросига паспортларини қайтариб олиш, ойликлари олиш ва Ватанга ...