Москвада Каримов ҳайкалига қарши имзо тўпланмоқда

Турли номалар, петиция ва ташаббуслар онлайн-платформаси ҳисобланган Change.org сайтида “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатилишига қарши” сарлавҳаси остида петиция пайдо бўлди.

Тадбир ташаббусчиси, ЛДПР партияси намояндаси Георгий Городецкий Россия пойтахтида “русофоб ва диктатор” Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатилмаслигини гапирди.

Унинг факрича, бундан ташқари “маданиятсиз ва ўқиш-ёзишни билмайдиган ўзбеклар”га нисбатан эса, виза режимини жорий қилиш керак. Бу петицияга қарийб 6 минг киши имзолади.

2016 йилнинг 1 ноябрида, Москва ҳокими Сергей Собянин пойтахтнинг Якиманка туманида жойлашган Ўзбекистон Меҳмонлар уйи яқинидаги хиëбонга Ислом Каримов номини бериш тўғрисида махсус қарор қабул қилган эди. Қарорга биноан, Ислом Каримов ёдгорлиги 2019 йилнинг 31 декабригача ўрнатилиши лозим.

Ёдгорликнинг 35 миллион рубллик бўлган ҳайкалтарош қисмини Ўзбекистон томони молиялаштиради, қурилиш ишлари ва кўкаламзорлаштириш ишлари Москва бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Россияда дунёдаги энг йирик ўзбек диаспораларидан бири – 2 миллионга яқин одам яшайди. Россия Федерациясининг ФМX маълумотларига кўра, Россияда бугунги кунда 1 миллион 700 дан ортиқ мехнат мигрантлари бор ва мамлакатда 200 мингдан ортиқ ўзбеклар доимий яшайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси осилган ҳолда топилди

8 март куни мактаб ўқувчисининг танаси ўз уйида осилган ҳолда топилган. Фото:UzNews.uz UzNews.uz нашрининг хабар беришича, ҳодиса 8 март куни кундузи содир бўлган. Маълум ...

Жомадон ичига беркиниб туркияга ўтмоқчи бўлган ўзбек аёли ушланди

Жомадон ичига беркиниб Туркияга ноқонуний кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди, дея хабар берди турк матбуоти 1 сентябрда. Жомадонга яширинган ўзбек аёли Ҳодиса ...

Навоийшунос олим азизхон қаюмов “минор”га дафн этилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Азиз Қаюмов 16 февраль куни 93 ёшида вафот этди. ...