Яна бир турк фуқароси Ўзбекистонда лавозимга тайинланди

Ўрхон Сивриқоя “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Мақола bbc.com сайтидан олинди.

Бу ҳақда Миллий авикомпания вебсайти хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, туркиялик мутахассисни жалб этиш таклифи ўзбек томонидан чиққан.

Бу ҳақдаги таклиф Президент Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумат ҳайъатининг ўтган ой Туркияга ташрифи чоғида муҳокама этилган.

Ўрхон Сивриқоя фуқаро авиацияси бўйича таниқли топ менеджер экани айтилади.

У яқин вақтларга қадар “Турк ҳаво йўллари” ширкатида Вице-президент лавозимини эгаллаб келган.

50 ёшли Сивриқоя сўнгги бир ҳафта мобайнида Ўзбекистон давлат ширкатида юқори лавозимга тайинланган иккинчи Туркия фуқароси бўлган.

Аввалроқ Президент Мирзиёев Туркия парламентининг собиқ депутати Содиқ Бадакни Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси этиб тайинлаганди.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг партиядоши бўлган Бадак туризмни ривожлантириш бўйича стратегик режа ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Марҳум президент Ислом Каримов даврида туркиялик ишбилармонлар Ўзбекистонга эскирган технология ва диний-экстремистик адабиётларни олиб кирганликда айбланган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкентдаги турк бизнесларига рейдлар уюштирган ва уларнинг мол-мулкларини мусодара қилган.

Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши ортидан муносабатлар илиқлаша бошлаган.

Ўзбекистон раҳбарининг 25-26 октябр кунлари Туркияга қилган давлат ташрифи чоғида 2,5 миллиард доллардан кўпроқ сармоявий шартномалар имзолангани маълум қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Gm uzbekistan россияда тўрт ойдан бери машина сотмаяпти

GM Uzbekistan сентябрь ойида ҳам Россияда бирорта автомобиль сотмади. Августда ҳам, июлда ҳам, июнда ҳам Россияда бирорта Ravon сотилмаган эди. Умуман, Россияда янги ўзбек ...

Хитой ўзбекистондан 1 миллион долларлик сархил гилос сотиб олмоқчи

Ўзбекистоннинг Zangiota Tomorqa Xizmati Export компанияси(New Way Caravan Gardens бренди) Хитойга 2020 йилда қиймати 1 млн. долларлик сархил гилос етказиб бериш бўйича ...

Бош прокуратура рашитжон қодиров иши доирасида 24 шахсга айблов эълон қилинганини билдирди

5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура биносида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот брифинги ўтказилди. (more…)