Оғзингга қараб гапир, Георгий Городецкий!

ЛДПР партияси аъзоси Георгий Городецкий

Москвада “Ӯзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ӯрнатилишига қарши” сарлавҳаси остида бӯлиб ӯтган петицияда унинг ташаббусчиси, ЛДПР партияси намояндаси Георгий Городецкий Россия пойтахтида “русофоб ва диктатор” Ислом Каримовга ёдгорлик ӯрнатилмаслигини гапириш билан бирга “маданиятсиз ва ўқиш-ёзишни билмайдиган ўзбеклар”га нисбатан виза режимини жорий қилиш керак”, деган фикрини баралла тарзда билдирди.

Георгий Городецкийнинг билдиргисидан, аниқроғи, ӯзбекларни оёқ ости қилиб гапирган гапидан нафратим жунбушга келди.

Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ал Фарғоний, Ал Хоразмий, Имом Ал Бухорий, Аҳмад Яссавий, Амир Темур,  Алишер Навоий ва бошқа сон-саноқсиз олиму фузалоларни, донишманду даҳоларни, шоиру саркардаларни дунёга келтирган ва дунёга танитган ӯзбеклар қачондан бери маданиятсиз ва ӯқиб-ёзишни билмайдиган саводсиз ва оми халққа айланди?!

Жаноб Городецкий, оғзингга қараб гапир! Сенга “русофоб ва диктатор” Ислом Каримов ва у олиб борган сиёсат ёқмаган бӯлса, бунинг ортидан бутун ӯзбек халқини таҳқирлаб, шаънига мағзава ёғдирма!

Ӯзбек халқи сен ӯйлаганчалик маданиятсиз, ӯқиш-ёзишни билмайдиган саводсиз халқ эмас!

Каримовнинг қаттол, ӯзбек халқини юзтубан қилишга йӯғрилган сиёсати туфайли сенинг остонангда хизмат қилишга мажбур бӯлган ӯзбекларим орасида илму салоҳияти, дунёқараши кенг, билимли, зиёли инсонлар борлигини ёдингдан чиқарма!

Ӯзбек халқига оид нотӯғри билдиргинг, хато фикринг, юзаки қарашинг учун Ӯзбек халқидан кечирим сӯра!

Бошингга иш тушганда, қора кунларингда Ӯзи емай-ичмай, Ӯзи пастқам кулбаларда яшаб сенинг халқингга жойини берган, азиз жонини берган, бошпана билан таъминлаган Ӯзбек халқига таъзим бажо келтир!

Мен Ӯзбек ҳукумати ӯзбек халқига нисбатан ниҳоятда ҳақоратли сӯзлар билан бонг урган саводсиз Георгий Городецкийга қарши чора кӯришда сукут сақламаслиги керак, деган фикрдаман.

Ҳукумат Городецкийдан Ӯзбек халқидан расман кечирим сӯрашини қатъий турда талаб қилиши шарт ва зарур! Акс ҳолда бугун Городецский айтган гапларни эртага яна такрор ва такрор Жириновский ва бошқалар ҳам баралла айтишга эришади.

Ӯзбегимнинг шаъни оёқости бӯлишига йӯл бермайлик!

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рашид раҳматов ўзбекистон республикаси бош прокурорининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги фармонига асосан Раҳматов Рашид Насруллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига ...

Андижонда уй эгалари уйини бузишга келганларни нега тошбўрон қилди?

Уй нима учун бузилаётган эди? «Озодлик» радиосининг Facebook’даги саҳифасида «Уй эгалари уйини бузишга келганларни тошбўрон қилди» номли сарлавҳа остида видео эълон қилинди. ...

Петиция: ўзбекистон пахта секторида мажбурий меҳнатни тугатишнинг зарурати тўғрисида 

Муҳтарам Шавкат Миромонович! Бу мурожаат орқали биз Сиздан жорий 2017 йилда талабалар ва давлат муассасалари ишчи-хизматчиларини мажбурий равишда пахта йиғим-теримига ...