Қозоғистон Қирғизистондан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилишини тақиқлади

Қозоғистон “техник регламентлар талаблари бузилаётгани сабабли” Қирғизистондаги бир нечта компанияларнинг озиқовқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишни тақиқлади. Бу ҳақда 10 ноябр куни бўлиб ўтган брифингда бош санитар врач Жандарбек Бекшин маълум қилди.

“Ақ-Сут” каби ишлаб чиқарувчилар томонидан қоида бузилишлари мунтазам кузатилмоқда – биз бугун уларга сут маҳсулотларини олиб киришларини тақиқладик. Шунингдек, “Куликовский” қандолатчилик уйининг ҳам тегишли кўрсаткичларга мос келмайдиган маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди. Биз тадбиркор Эмилга Голландия пишлоғини олиб киришни тақиқладик. Бугунги кунда бу маҳсулот кўплаб кўрсаткичлар бўйича техник регламент талабларига мос келмайди”, – деди Бекшин.

Маҳаллий ахборот агентликларнинг маълум қилишича, Жандарбек Бекшин баёнот бериб Қирғизистондан олиб келинаётган маҳсулотларнинг сифати пастлигини айтган. Бекшиннинг сўзларига қараганда, ўтган йили Қирғизистондан олиб келинган маҳсулотларнинг 4 фоизи талабларга мос келмаган, бу йил бу рақам 10 фоизга яқин бўлди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотларига кўра,21 октябрдан 28 октябрга қадар Қозоғистон Қирғизистондан олиб келинаётган 100 тонна маҳсулотни қоида бузилишлари сабаб киритмаган. 10 октябрдан бошлаб Қозоғистон Қирғизистон билан чегара назоратини кучайтирди, бу ўз навбатида ўтиш пунктларида тирбандликларни келтириб чиқарди. Чегара назоратини изоҳлаган Остона контрабандага қарши кураш олиб борилаётганини айтади. Бишкек эса, ўз навбатида Қозоғистон томони «суньий тўсиқ» яратаётганини айтади.

Чегарадаги вазият борасидаги Бишкекнинг мурожаати 10 ноябрь куни Женевада Жахон Савдо ташкилоти томонидан кўриб чиқилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик москва метросининг рельсига тушиб кетди

Москвада метронинг «Аннино» бекатида 39 ёшли ўзбекистонлик рельсга қулаб тушди, дея хабар беради РИА Новости. (more…)

Қарағандада фуқаролар ҳукуматдан оммавий муштлашув борасида изоҳ талаб қилишмоқда

Интернетда ўзини Нарек Гурурян деб таништирган йигитнинг видеомурожаати пайдо бўлди. Айни шу исмли одам 1 январга ўтар кечаси Қарағандадаги ресторанлардан бирида юз берган ва ...

Ўзбекистон туркиядан 24 та “ejder yalçın” 4х4 русумидаги турк зирҳли машинасини олди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари “Ejder yalçın” 4Х4 русумидаги 24 та турк зирҳли машинасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Дунё қурол савдоси маркази Туркия Ҳарбий-саноат комплекси ...