Тожикистонда қувғинди генералнинг уйини болалар боғчасига айлантиришди (видео)

Кўлобда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган, қувғинди генерал Ғаффор Мирзоевнинг хусусий уйи болалар боғчаси қилиш учун бериб юборилди.

2006 йилда Олий суд Миллий гвардиянинг собиқ қўмондони ва наркотикларга қарши идоранинг собиқ бошлиғи Мирзоевни давлат тўнтариши ва бошқа жиноятларда айбдор деб топди ҳамда умрбод қамоққа ҳукм қилди. Унинг мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинган эди.

Кўлоб давлат университетининг маъмурияти шаҳарнинг қоқ марказида ярим гектар ерда жойлашган генералнинг уйида электрон кутубхона ташкил этишни таклиф қилди. Бироқ кейин режалар ўзгарди.

10 ноябрь куни, университетда, уй таъмирлангани ва у ерга болалар боғчаси жойлаштирилганини хабар қилишди. Олий ўқув юрти раҳбариятининг сўзларига қараганда, боғча тарбияланувчилари ўқитувчиларнинг фарзандларидир. «Бу бино янги вазифасини ўташга тўла тайёр. Уй атрофидаги баланд девор олиб ташланди, унинг ўрнига темир тўсиқ ўрнатилди», – деди университет ўқитувчиларидан бири.

​Кўлобда яшовчи 60 ёшли Файзиддин Зарифий фуқаролар урушидан сўнг, Ғаффор Мирзоев ҳудудни ўзлаштириб олгани ва уйни баланд девор билан ўраб олганини айтди.

Панжара ортида Ғаффор Мирзоев оиласининг уч аъзоси – укаси Абдурасул Мирзоев, ўғли ва синглиси Ойшанинг эри ҳам ўтирибди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳриддин валиев тошкентнинг прокурори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Баҳодирович Валиев Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ...

“ҳокимлар ишини қилдириб, биттаси ҳам ваъдасида турмади” (видео)

  --------------------------------------------------------------------- Бевосита линк "Ташаббус – 2016" кўрик танлови совриндори, Андижон вилоят, Шаҳрихон туманида ...

Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, ...