Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Каримов Президент вақтида ёпиб қўйилган намозхона йўловчилар учун очилди.

Мақола bbc.com сайтидан олинди.

Аэропорт масъул ходимининг билдиришича, очилганига икки кун бўлган.  Тошкент халқаро аэропорти  орқали Ҳаж, умрага кетадиган зиёратчилар, кейин Малайзия, Туркиядан каби мусулмон давлатлардан келадиган сайёҳлар кўп. Намозхона фақат улар учун эмас, балки барча йўловчилар учун очилди – дейди исмини ошкор қилишни истамаган аэропорт масъули.

Намозхона учиш учун рўйхатдан ўтгач, чегара назорат постларидан сўнг кутиш залида очилган. Маълум бўлишича, унда учиб кетаётган йўловчилар намоз ўқиши мумкин.

Дунё аэропортларида диндорлар учун алоҳида ибодат хоналари бўлиши одатий ҳол.

Тошкентдаги халқаро аэропортда ҳам бир вақтлар намозхона бўлган.

Бироқ Ўзбекистонда Ислом динига бўлган тазйиқ ва босимлар авжига чиққан йилларда юзлаб масжидлар қатори аэропортдаги намозхона ҳам ёпилган.

Намозхоналар билан бирга юк сақлаш камералари ҳам ёпилган эди.

Аэропорт масъуллари ўша вақтлари ушбу чораларга “хавфсизлик” дея изоҳ беришган.

Тошкент аэропорти бир неча маротаба дунёдаги энг ёмон ҳаво қўналғаларидан бири деб аталган.

Йўловчилар аэропортдаги навбатлар ва узоқ ҳамда асоссиз текширишлардан нолишган.

Шу йилнинг май ойида Тошкент халқаро аэропортига Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов номи берилган.

Унда олий даражада хизмат кўрсатилишини таъминлашга қарор қилинган.

Ўзбекистоннинг янги раҳбари Тошкент халқаро аэропортида олий даражада хизмат кўрсатилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишлари учун масъул идораларга бир ой муҳлат берганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан қозоғистонда намойиш ўтказилди

Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди.  Қозоғистонда ...

Беларусь “дўст бўлмаган давлатлар” рўйхатини тасдиқлади

Беларусь 39 давлатни “нодўстона” давлатлар рўйхатига киритган. Бу ҳақдаги фармонни бош вазир Роман Головченко имзолади. Рўйхат parvo.by миллий интернет порталида эълон ...

Шавкат мирзиёев владимир зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Шавкат Мирзиёев анъанавий дўстлик, ўзаро ...