Қирғизистонда «Йақин инкар» оқимининг эҳтимолий етакчиси ҳибсга олинди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармаси тарқатган хабарга қараганда, «Йақин инкар» оқимининг эҳтимолий етакчиси деб айтилаётган 47 ёшли фуқаро ҳибсга олинди. Гумондор 20 октябр куни Москва туман суди қарорига биноан қўлга олинди ва икки ой муддатда ҳибсда ушлаб турилади.

Милициянинг таъкидлашича, эркак Беловодск қишлоғидаги масжидлардан бирида, «Йақин инкар» оқимининг издошлари ўтказаётган мажлис вақтида қўлга олинди.

ҚР Чуй вилоят ИИББ матбуот котиби Нурбек Тоқтосуновнинг маълум қилишича, гумондор бир неча бор Ҳиндистон ва Бангладешда бўлиб, турли диний оқимларнинг тарафдорлари иштирокидаги учрашувда қатнашган.

2003 йилда қирғизистонлик бу шахс «Йақин инкар» оқимига қўшилган ва мазкур диний оқимга тааллуқли бўлган 20дан ортиқ китобни урду тилидан қирғиз ва рус тилларига таржима қилган. Ҳибсга олинган шахс ҚР мусулмонлари диний бошқармаси фаолиятини мунтазам танқид қилиб келгани билан ҳам маълум-у машҳурдир. У Қирғизистондаги «Йақин инкар» оқимининг асосчиларидан бири ҳисобланади.

Гумондорнинг рафиқаси ва 12 нафар фарзанди бор. «Йақин инкар» анъаналарига эътиқод қилгани боис, унинг фарзандлари мактабда таълим олмаган. Бундан ташқари оила ижтимоий ва тиббий хизматлардан воз кечиб келган. Бу оилада туғилган фарзандлар расман рўйхатдан ўтмаган.

Ҳибсга олинган шахс Беловодск қишлоғида турли уйларда истиқомат қилиб келган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари ҳар икки уйни тинтув қилди, бу уйлардан экстремистик руҳдаги адабиётлар, аудио ва видеодисклар топилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди эркаклар соқол ўстиришга мажбур бўлиб, ўз вақтида намоз ўқимаганлар назорат қилинади

Афғонистонда Толибон ҳукуматининг янги кучли қарорлари доирасида давлат хизматидаги эркаклар соқол қўйишлари ва камтарона кийинишлари шарт. Қоидаларга риоя қилмаганлар ишдан ...

Анвар қори турсунов вафот этди

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 13 июнь куни эрталаб вафот этди. Бу маълумот Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати томонидан тасдиқланди. Маълум ...

2019 йилнинг рамазон ойи таҳминан 6 майда бошланади

Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши янги ой чиқишига қараб 5 ёки 6 майга тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди. Рамазон ойи ...