Омурбек Бабанов фракция етакчиси лавозимини тарк этди

Омурбек Бабанов «Республика – Ата-Журт» фракцияси етакчиси лавозимини тарк этди. Мазкур фракция депутати Алиярбек Абжалиевнинг маълум қилишича, бу борадаги қарор 13 ноябрь куни фракция йиғилишида қабул қилинди. Бабановнинг ўзи фракция етакчиси лавозимидан кетиши ҳақида ариза бергани айтилмоқда.

Ўз мактубида Бабанов “ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўзгариши ва қонун лойиҳаларини ҳаётга муваффақиятли татбиқ этишда “Республика” партияси парламентдаги «Республика – Ата-Журт» фракциясининг иши жипсланган ва интенсив олиб борилиши” кераклигини таъкидлаган. У парламент фракцияси етакчиси лавозимидан кетиш борасидаги ўз қарорини шундай изоҳлади.

«Республика – Ата-Журт» фракцияси раҳбари Омурбек Бабанов президент сайловида иштирок этди ва овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринни олди.​

Сайловолди кампанияси вақтида Омурбек Бабанов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Бу учрашув давлатнинг ички ишларига аралашиш дея баҳоланди, ҳамда Остона ва Бишкек ўртасидаги қарама-қаршиликларга сабаб бўлди. Шундан сўнг Интернетда Бабановнинг Ўшдаги асосан ўзбеклар истиқомат қиладиган «Амир-Тимур» (Он-Адир) микрорайонида аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувидаги нутқидан парчалар пайдо бўлди. Бабановнинг гаплари айрим фуқаролар томонидан фитна уюштириш сифатида баҳоланди. Сиёсатчини жавобгарликка тортиш керак деган чақириқлар пайдо бўлди.

4 ноябрь куни Бош прокуратура парламент депутати Омурбек Бабанов ва бошқа шахсларга нисбатан “Конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришга ошкора чақириқ” , “Миллий, ирқий ёки диний нафат уйғотиш” моддалари бўйича жиноий иш очди.

Омурбек Бабанов айни дамда хорижда. Бабановнинг қайси давлатда экани айтилмаяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда балиқ овлаш қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори кескин оширилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва ...

Тожик-хитой чегарасида 100га яқин юк машинаси ушлаб турилибди

Тожик-хитой чегарасининг Мурғаб туманидаги «Тохтамиш» терминалида юк машиналари тўпланиб қолди, бу машиналар Тожикистон ҳудудларига киритилмаяпти. (more…)

Санкт-петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринган икки киши қўлга олинди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ОАВда тарқалган 17 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербургда икки номаълум шахснинг Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ўлдириш мақсадида ҳужум қилгани ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400