Апострофлар катастрофаси

Лотин алифбоси ер юзидаги барча мамлакатларни бирлаштирувчи алифбо десак адашмасак керак. Лотин алифбосининг афзал томонлари шундаки, ундаги деярли  70-80 фоиз ҳарфлар бутун дунё аҳли учун яхши таниш. Шунинг учун ҳам лотин алифбоси турли миллат ва элатларни бирлаштиришга,  ҳамжиҳатликда фаолият юритишга ундайдиган осон ва энг қулай алифбо дея эътироф этилади.

Аслида биз лотин алифбосига ӯтган асрнинг охирларида ӯтганмиз. Ахборот узатиш ва технологиялар замонавийлашган бир пайтда лотин ёзувига ӯтмаган мамлакатларнинг келажакда глобал оламдан четда қолиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Ушбу омилни инобатга олган қӯшни қардош Қозоғистон давлати ҳам кеч бӯлса-да лотин алифбосига ӯтмоқда.

Қозоғистонда гарчи, лотин алифбосига ӯтиш тӯғрисидаги қарор бироз аввал чиққан бӯлса-да, уни тасдиқлаш кеч якун топмоқда. Сабаби шу пайтгача алифбо устида жиддий ишлар олиб борилди. Лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосининг бир неча намунаси тайёрланди. Энг яхши намуна дея эътироф этилган нусхалар давлат раҳбари ҳукмига ҳавола этилди. Президент Нурсултон Назарбоев ноябрь ойининг бошида янги лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосини тасдиқлаб, халққа тақдим қилди ҳамда лотин ёзувига ӯтиш тӯғрисидаги қонунга имзо чекди. Мазкур қонунга биноан Қозоғистон 2025 йилгача босқичма-босқич лотин ёзувига ӯтади.

Масала шу билан тугаса майли эди. Айни пайтда қӯшни мамлакатни лотин алифбосига доир катта жанжал кутмоқда. Чунки лотин алифбосининг тасдиқланган охирги намунаси эҳтимол ҳукуматдагиларга  ёққан бӯлса-да, аммо қозоқ зиёлилари-ю, маърифатпарвар адиблари ҳамда журналистларга ва бошқа кӯпгина тоифа вакилларига умуман ёқмади. Ҳатто чет элларда яшаётган этник қозоқ фуқаролари ҳам мазкур намунага қарши эканликларини билдириб,  ижтимоий тармоқларда ӯз фикрлари билан ӯртоқлашмоқдалар. Кенг халқ оммаси янги нусханинг афзал томонларга эга эмас деган фикрни илгари сурмоқдалар.  Омма фикрича тасдиқланган алифбо ниҳоятда қийин ва ӯқиш ва ёзиш учун ноқулай, сон-саноқсиз апострофлар одамлар қалбида алифбога нисбатан дилхираликлар пайдо қилади.

Таниқли қозоғистонлик математик олим, академик Асқар Жумадилдаев лотин ёзувининг тасдиқланган намунасига доир фикрини Fecebook ижтимоий тармоғида эълон қилган. Олим жумладан, шундай деган: “Кеча бир киши “Абай йӯли” романининг 27- бетини таржима қилгани ҳақида мақтаниб айтиб қолди. Ажойиб! Матнни кириллчадан лотин ёзувига ӯгириш осон, аммо лотин ёзувидан кириллча ёки инглизчага ҳеч қачон таржима қилиб бӯлмайди. Сабаби компьютер апострофларни қабул қилмайди. Агар ушбу алифбо қабул қилинадиган бӯлса у ҳолда ҳеч ким қозоқча ёзгиси келмайди. Мабодо тасдиқланган намуна ӯзгартишсиз қолдирилса мен ҳеч иккиланмасдан  фарзагдларимни рус мактабига ӯтказаман. Сабаби ушбу намуна билан билим олиш мумкин эмас.

Хуллас, янги қабул қилинган лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосига ҳамма қарши.

Ҳа, чиндан ҳам ачинарли ҳолат. Шундай гаплардан кейин ӯйлаб қоласан, киши. Лотин ёзувига асосланган ӯзбек алифбосида ҳам ҳалигача мупммолар мавжуд. Тӯғри, бизда апострофлар худди қозоқларники каби кӯп эмас, лекин борлигини ҳам инкор эта олмаймиз.

Қизиқ, тилшунослик институтидаги мутасадди  кишилар нима учун шунақа қилишади?! Улар одамларнинг қийналганини яхши кӯрадими? Агар ундай бӯлмаса бир неча марта ӯзгаришларга юз тутган алифбодан нега ҳамон  апострофларни йуқота олишмайди?

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

https://youtu.be/_y8FxKMUYng

Тошкентда қирғизистонликлар президент сайловида овоз бермоқда

15 октябрь соат 8:00 да Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасида президент сайлови доирасида 9025-рақамли сайлов участкаси очилди. Бу ҳақда Kabar маълумот агентлиги  маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400