Душанбеда номаълум шахслар мухолифат партияси етакчисига ҳужум қилди

Тожикистон Социал-демократлар партияси етакчиси Раҳматилло Зоиров номаълум шахслар томонидан ҳужумга учради. Таниқли сиёсатчига ҳужум 9 ноябрь куни кечқурун Душанбеда сиёсатчи уйи яқинида ити билан сайр қилиб юрган бир вақтда юз берди. Бу ҳақда жабрдийданинг ўзи маълум қилди.

Сиёсатчининг сўзларига қараганда, Душанбедаги 103-микрорайонида кўприк устида уни номаълум шахслар кутиб турган ва калтаклаган. Ҳужум оқибатида у ўнг қўлининг иккита бармоғини яралаган. Раҳматилло Зоировнинг айтишича, ҳужум қилганлар билан мутлақо таниш бўлмаган ва бу ҳодиса ўзининг сиёсий фаолияти билан боғлиқлигига ишонишини таъкидламоқда.

ТСДП етакчиси юз берган ҳодиса ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилди ва терговчиларнинг саволларига жавоб берди.

Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берган Зоировнинг айтишича, аввалига унинг ёнига 35-40 ёшларда бўлган аёл келган. «У менга қараб бақирар экан, шаънимга қарата, «сен ёмон мусулмонсан, виждонсиз» деди. Шундан сўнг 28-30 ёшлардаги йигит келиб, «сен сотқин Зоиров, фитна уюштириш учун яна қайтиб келдингми?” дея бақирди. Учинчи одам эса ортимдан келди ва бошимга темир билан урмоқчи бўлди, мен ўнг қўлим билан ҳимоя қилишга улгурдим».

У тиббий ёрдам сўраб яқин атрофдаги клиникага мурожаат қилди. Номаълум шахсларнинг мухолифатдаги партия етакчисига қилган биринчи ҳужуми эмас. Тўрт йил муқаддам партия йиғилиши вақтида шаллақи аёлларнинг бир гуруҳи бинога бостириб кирди ва Зоиров ҳамда унинг тарафдорларини Тожикистондаги сиёсий вазиятни беқарорлаштиришда айблашди.

Раҳматилло Зоиров ТСДПга партия ташкил этилган 1998 йилдан бери раҳбарлик қилиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 1307 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 19 январь куни 1307 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 209 578 нафарга етди, ...

Тошкент шаҳар солиқ органларининг аттестациядан ўта олмаган 25 фоиз ходими ишдан бўшатилади

Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда. Унинг якунлари бўйича ...

Бош прокуратура: миб фаолиятини қайта кўриб чиқиш кутилмаяпти

Аввалроқ ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти қайта кўриб чиқилиши, бюро таркибини қисқартиришлар кутаётгани ҳақидаги хабарлар ...