Қозоғистон парламенти спикери Атамбаевнинг сўзларини “ифлос ҳужумлар” акс этган “ҳиссиётли нутқ” деб атади

Қозоғистон парламенти сенати спикери ҚасимЖомарт Тоқаев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон расмийлари шаънига айтган гапларини танқилд қилди. Жумладан, Атамбаев Нурсултон Назарбоевникекса диктатордеб атаган эди.

“Атамбаевнинг навбатдаги ҳиссиётларга берилган ҳолда Қозоғистонга нисбатан ифлос ҳужумлари акс этган нутқи самимий қўшничилик алоқаларига зиён етказади, холос. Бу каби ҳиссиётларгакатта сиёсатдаўрин йўқ. Қирғизистонни қамал қилиш борасида гап кетмаяпти. ЕОИИ меъёр ва талабларни бажариш керак. Мана шу музокаралар мавзуси бўлиши керак”, – дея ёзди Токаев ўзининг Twitterида.

Атамбаев ўз нутқида Қозоғистонни айблар экан, Қирғизистонни амалда Евроосиё иқтисодий Иттифоқидан“узиб қўйгани”ни ва амалда Қирғизистони “қамал” ҳолига тушириб қўйганини билдирган эди. ЕОИИнинг келажаги ҳақида гапирган Атамбаев, “Агар Иттифоқ аъзолари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар қабул қилинган Шартнома ва Битимлар билан эмас, балки қандайдир подшоҳнинг инжиқликлари ва хархашалари билан бошқарилар экан” ЕОИИнинг цивилизациялашган Иттифоқ деб аташ тўғри бўлармикан, деган савол пайдо бўлишини”, таъкидлади.

Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар, октябрь ойи бошларида, Атамбаев Қозоғистон президенти шаънига кескин фикр билдиргани ва Назарбоевнинг президентлик сайловларига аралашишга урингани ҳақидаги айбловлардан сўнг, кескинлашиб кетди. Шундан сўнг икки мамлакат чегараларида юк машиналарининг узундан узоқ навбати пайдо бўлди. Муаммо ҳамон ҳал этилмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоийда тўрт киши газдан заҳарланди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни тахминан соат 16:00 да Навоий вилояти «Навоийазот» АЖга қарашли ПВХ заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган. Бу ...

Тожикистон: таълимнинг ютуқ ва камчиликлари

Тожикистонда маориф соҳаси, яъни таълим тизими йилдан-йилга илгари силжиб, янги ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат ...

Ўзбекистон ва грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб, Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини тақдим этади. Бу ҳақда ...